Latest news

16:53Росеньор: "Футболчилар ўзини аямай ҳаракат қилгани қувонтирди"  0 16:25"Қизилқум" бир қатор етакчилари билан шартномани узайтирди  0 15:58Гёкереш: "Челси"га учта гол ура олдик, шунинг учун мамнунман"  0 15:30Футбол фахрийси Евгений Валицкий 97 ёшни қарши олди  1 15:12Қарши давлат университети жамоаси Про лигада қатнашади  9 14:57Канада томони Ўзбекистон билан ўйин бўлиб ўтишини тасдиқлади  1 14:34Карвахаль: "Реал" тубига етиб борди"  10 14:06Лондон умид қилмаяпти, Ноттингем иккиланмоқда: Зинченкони нима кутмоқда?  0 13:42Бугунги ўйинлар: "Барса” сафарда, А Серия баҳслари ва бошқалар  1 13:38"Ливерпуль" вакиллари Англия терма жамоаси ҳимоячисининг агенти билан учрашди  1 13:10Майкл Кэррикнинг илк қарори: "Манчестер Юнайтед" икки футболчини ижарадан қайтарди  3 13:05Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  57 12:47"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр  12 12:26"Насаф" ОЧЛ чорак финалида Австралия жамоаси билан тўқнаш келади  5 11:42Расман: "Қизилқум" грузиялик ҳимоячини таркибга қўшиб олди  1

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда! News

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда!

"Қироллик клуби" сардори бугун 34 ёшни қарши олди.

1986 йилнинг 30 март куни Севилья провинциясининг Камас шаҳрида бўлажак футбол юлдузи Серхио Рамос дунёга келади.

Испания терма жамоаси сардори фаолияти давомида фақатгина иккита жамоа "Севиль" ва "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида у 714 та учрашувда майдонга тушган ва 115 та (!) гол урган. Ҳақиқий жангчи бўлиб етишган марказий ҳимоячи 243 бор сариқ, 26 марта қизил карточкага "лойиқ кўрилган".

Марказий ҳимоячи "Мадрид"да 4-рақам остида тўп тепиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бу рақам нафақат унинг футболкасида, балки совринлари статистикасида ҳам кўп учрайди.   

Рамос 4 мартадан Ла Лига ғолиби ва Испания Суперкубоги соҳиби, 2 марта Испания Кубоги эгаси ҳисобланади. 

4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган Серхио 3 марта УЕФА Суперкубогини боши узра баланд кўтарган. 

Яна ўша 4 рақами футболчи неччи бор Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби эканлигини кўрсатиб турибди. 

Шунингдек, ҳар бир футболчининг энг олий орзуси мамлакат миллий терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионатида иштирок этиб, унда зафар қучиш. Бундай натижага Рамос ҳозирча 1 бор эришган. Унинг ўзи Қатардаги мундиалда ҳам Испания шарафини ҳимоя қилиш ниятида, лекин қолганини вақт кўрсатади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика