Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари News

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" жамоаси Суперлига биринчи турида сафарда "Насаф"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

"Шерлар"нинг ғалаба голига 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Қизиқарли кечган драматик ўйиндан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Пахтакор" аввал ҳам бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиб, "камбэк"ларни амалга оширган. Ғалаба қозонишимизга ишонган эдик. Биринчи ва иккинчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ва шашт юқори даражага чиқди. 0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди. "Насаф" учрашув аввалидан ташаббусни қўлига олди. Биринчи бўлимнинг ўзида қулай вазиятларни юзага келтирдик. Фойдаланишга келганда омад етишмади. Сардор Рашидов пенальтидан тўп киритгач, жон-жаҳдимиз билан ҳужумга ўтдик. 

Жамоамизда характер бор. Буни бош мураббийимиз ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Қийин ҳолатлардан қандай чиқиб кетиш устида назарий машғулотларда иш олиб борилганди. Биз буни майдонда исботладик. 

Бундан аввал "Насаф" билан Суперкубокда ҳам тўқнаш келган эдик. Лекин бу икки ўйин ўртасида фарқ сезилди. Суперкубок битта ўйиндан иборат эди. Чемпионат эса узоқ давом этади. Сафарда, уйда ўйнаймиз. Рақиб жамоа ишқибозлари кеча стадионда ажойиб муҳит яратишди. Футбол шуниси билан завқлидир", - дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.

 "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги триллердан ГАЛЕРЕЯ

 Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

 Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3. Ўйин шарҳи

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика