Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  2 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  175 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Uzbekistan

Dinamo

Kamoliddin Murzaev - 12'

Oliy liga. Round 25

12/10/2015, 16:00

1
:
1
Finished

Bunyodkor

Dilshod Juraev - 72'

45'
90'
12'  Kamoliddin Murzaev
12'  Farrukh Shotursunov
32'  Kamoliddin Murzaev
60'  Akmal Bazarov (Jasur Azimov)
62'  Artem Filiposyan
66'  Otabek Zakirov (Firdavs Abdusalimov)
70'  Ilhom Yunusov
79'  Farrukh Shotursunov (Feruz Bobakulov)
12'  Rustam Ashurmatov
70'  Akrom Komilov
72'  Dilshod Juraev
72'  Sato Minori
73'  Doston Khamdamov (Viktor Karpenko)
88'  Dilshod Juraev (Zabikhillo Urinbaev)
90'  Viktor Karpenko
  • Ушбу матнли трансляция "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилди. Уларга миннатдорчилик билдирамиз.
  • 90+5'
    Учрашув якунланди. "Динамо" ўз майдонида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади - 1:1.
  • 90+2'
    Рақиб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун Виктор Карпенко огоҳлантирилди.
  • 90'
    Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 90'
    Асосий вақтнинг охирида Карпенкода яхши имконият бўлди. Аммо Виктор зарба беришга кечикди.
  • 88'
    Дилшод Жўраев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.
  • 87'
    Карпенконинг жаримадан оширган тўпини сўнг Зуаги ва Худоёров тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчи жароҳат олди.
  • 83'
    "Бунёдкор" ғалаба тўпини киритиш учун бутун жамоа бўлиб олдинда ўйнамоқда.
  • 79'
    Фарруҳ Шотурсунов ўрнига Феруз Бобоқулов майдонга тушди.
  • 76'
    "Динамо"нинг қарши ҳужуми. Юнусовнинг Мурзоев томон узатган тўпини чаққонроқ ўйнаган Зуҳуров эгаллаб олди.
  • 74'
    Комилов узатган тўпни Зуаги боши билан дарвозага йўллади. Худоёров тўпни аранг ушлаб қолди.
  • 73'
    Достонбек Ҳамдамов ўрнига Виктор Карпенко майдонга тушди
  • 72'
    ГОООООООООООЛ! Сатонинг бурчакдан оширган тўпини Дилшод Жўраев боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
  • 70'
    Бир-бирлари билан тортишгани учун Акром Комилов ва Илҳом Юнусовга огоҳлантириш кўрсатилди.
  • 66'
    Отабек Зокиров ўрнига Фирдавс Абдусалимов тушди
  • 65'
    Шомуродов-Комилов комбинациясини Шодиев кучли зарба билан якунлади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 63'
    Шодиев яқин масофадан қайчи услубида тўпни дарвозага тепди. Худоёров маҳорат кўрсатиб, тўпни бурчакка уриб юборишга эришди.
  • 62'
    Сатога нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Артём Филипосян огоҳлантирилди.
  • 60'
    Акмал Бозоров ўрнига Жасур Азимов тушди
  • 55'
    Сато тезлик билан ўнг қанотдан олдинга ўтди. Бироқ унинг тўп ошириши ноаниқ бўлди.
  • 50'
    Ғофуров чамаси 32 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди. Бу сафар Худоёров тўпни муштлари билан уриб юборди.
  • 48'
    Зуагининг пасидан сўнг Шомуродов дарвоза томон зарба берди. Худоёров тўпни эгаллаб олди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+2'
    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 40'
    Ҳамдамов бу сафар Шодиевни олдинга бошлади. Шодиев қулай вазиятга чиқиб зарба беришга тайёрланди. Лекин қанот ҳаками "офсайд" қайд этди.
  • 37'
    Ҳамдамов пасидан сўнг Комилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва Худоёров билан тўқнашиб кетди.
  • 35'
    Шораҳмедов тўпни рақиб жарима майдончасига оширди. Тўп йўл-йўлакай Филипосянни қўлга тегди. Бу вазиятда ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.
  • 33'
    "Бунёдкор" кўплаб ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ "Динамо" ҳимоячилари хохирча бехато ўйин кўрсатишмоқда.
  • 32'
    Тўпни очиқчасига қўли билан тўхтатгани учун Камолиддин Мурзоев огоҳлантирилди.
  • 30'
    Шомуродов-Сато-Шодиев комбинацияси чиройли чиқди. Якуний зарбани Воҳид тепди. Бирозгина юқоридан ўтиб кетди.
  • 28'
    Учрашувни томоша қилиш учун кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Жумладан "Бунёдкор" мухлислар клубининг бир неча вакиллари ҳам шу ерда.
  • 25'
    Зокиров ўнг қанотдан тўп узатди. Мурзоев ҳисобни 2:0га оширишга яқин келганди. Бироқ у тўпга бирозгина етмай қолди.
  • 23'
    1:0 ҳисобидан олдинда бораётган "Динамо" энди кўпроқ ҳимояга эътибор қаратмоқда.
  • 20'
    Ҳамдамов уч футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Бу сафар ҳам Худоёров тўпни эгаллаб олди.
  • 18'
    Мурзоевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Рустам Ашурматов огоҳлантирилди.
  • 15'
    "Бунёдкор" яна кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Бу сафар якуний зарбани дарвозага Зуаги йўллади. Бирозгина ноаниқ.
  • 12'
    ГООООООООООООООЛ! Шотурсунов биргина паси билан Мурзоевни бирга-бир вазиятга чиқарди. Камолиддин тўпни Зуҳуров устидан ошириб, ҳисобни очди - 1:0.
  • 10'
    "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб жуда чиройли ҳужум уюштирди. Якуний зарбани Сато йўллади. Худоёров қийинчилик билан тўпни тўсишга эришди.
  • 4'
    Шораҳмедов ўнг қанотда бир неча футболчилдан ўтиб, тўпни дарвоза яқинига оширди. Шомуродовнинг боши билан йўллаган зарбасини Худоёров эгаллаб олди.
  • 3'
    Шомуродов қанотдан рақиб дарвозаси томон кириб борди. Ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборишга эришишди.
  • 2'
    "Динамо" ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади.
  • 2'
    "Динамо" тезкор ҳужум уюштирди. Ашурматов хавфни бартараф этди.
  • 1'
    ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди.
  • Захира: 1.Павел Бугало, 13.Иван Милошевич, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Самир Бекрич, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Виктор Карпенко, 88.Анвар Ражабов.
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 14.Воҳид Шодиев, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов. 48.Акром Комилов.
  • Захира: 27.Андрей Мельничук, 4.Бунёд Исроилов, 17.Жасур Азимов, 26.Комил Шарофутдинов, 30.Феруз Бобоқулов, 85.Ҳамдам Раҳмонов, 95.Фирдавс Абдусалимов.
  • "Динамо": 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Илдар Маматказин, 7.Отабек Зокиров, 13.Ҳасан Асқаров, 16.Акмал Холмуродов, 20.Фарруҳ Шотурсунов, 55.Аваз Агалиев, 61.Артём Филипосян, 66.Акмал Бозоров, 67.Илҳом Юнусов, 97.Камолиддин Мурзоев.
  • Асосий таркиблар маълум бўлди
  • Ўйин соат 16:00да бошланади.
  • Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Яндекс.Метрика