International
|
El Jaish Sardor Rashidov - 87' |
AFC Champions League grp. D . Round 3 16/03/2016, 20:45 0
:
1
Finished
|
Nasaf Qarshi |
45'
90'
-
90+3'Ўйин тугади. "Насаф" сафарда мағлуб бўлди
-
90+2'ЗАРБА! Геворкяннинг зарбасини посбон ушлаб олди
-
90+1'"Насаф" хавфли жарима тўпига эга бўлди
-
90'Мақсуд Каримов ўрнига Азамат Алланиёзов тушди
-
89'"Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтмоқда
-
87'Шуҳрат Муҳаммадиев кутилмаганда йиқилиб тушди ва Сардор Рашидов Суюнов билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ҳамда гол урди
-
87'ГОЛ! 1:0 Сардор Рашидов
-
86'Геворкян жарима тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди
-
85'"Насаф"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Бироқ зарба берилмади.
-
82'ЗАРБА! Сардор Рашидовнинг кучли зарбаси Суюновга насиб қилди
-
80'Учрашув тугашига 10 дақиқа қолди
-
78'"Ал Жайиш" ҳужумкорликни оширди, кетма кет икки марта бурчак тўпи тепилди
-
75'"Насаф"да ўзгариш Бобир Абдихолиқов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди
-
73'Ал Зереқи Илҳом Шомуродовга зарба бериш имконини бермади
-
72'Қарши ҳужумда Ҳамдаллаҳ икки футболчини ортда қолдириб жарима майдонига кириб борди ва тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, хавф бартараф этилди
-
72'ЗАРБАА! Бурчак тўпидан сўнг Мақсуд Каримов боши билан зарба берди, Абдихолиқов ҳам тўпни дарвозага тўғрилай олмади...
-
70'Учрашув бошида бошланган ёмғир ёғишда давом этмоқда
-
69'Иккинчи бўлимда "Насаф" анча ишончли ўйнамоқда
-
68'"Насаф"нинг қарши ҳужуми Абдураҳимовнинг ноаниқ зарбаси билан тугади, Сардор Рашидов ҳам олдинга ўтиб тўпни шерикларига узата олмади
-
67'ЗАРБА! Мажид Муҳаммаднинг 16 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди
-
64'"Ал Айн" - "Ал Аҳли" учрашуви якунланди - 1:0.
-
62'Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Лукас Мендеснинг бош билан йўллаган зарбасини Суюнов ушлаб олди
-
61'ЗАРБАА! Рашидовнинг чап қанотдан дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
-
60'Ўзгариш. Отман Ал Яҳри ўрнига Мажид Муҳаммад тушди
-
57'Хавфли вазият! Чап қанотдан Раҳматовнинг пасини рақиб посбони ушлаб олди
-
55'ЗАРБА! Баҳром Абдураҳимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди, бугун у 3та зарба берди
-
53'Гуруҳнинг иккинчи ўйинида ҳисоб очилди. "Ал Айн" вакили Умар Абдулраҳмон "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол қилди
-
50'"Насаф" гол уришга яқин келганди, бироқ аниқ зарба берилмади
-
47'Хавфли вазият. Сардор Рашидов жарима майдони ичига кириб бориб зарба беришга уринди, Раҳматуллаев тўпни майдондан чиқариб юборди
-
47'Ал Зереқи Илҳом Шомуродовни йиқитди, жарима тўпи
-
46'Иккинчи бўлим бошланди
-
45+1'Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:0
-
45+1'Суюновга қойил, Ҳамдаллаҳ тўпга етиб боришига имкон бермади ва ўзини аямай тўпни қайтариб юборди
-
45'Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
-
44'Бобир Абдихолиқов рақибнинг икки марказий ҳимоячиси олдида кичкинагина бўлиб юрибди...
-
42'Биринчи бўлим тугаб бормоқда. Холид Ал Зереқи ҳужум бошлади, у ажойиб ўйнади, бироқ шериклари уни тушунишмади...
-
39'Иккала жамоа ҳам асосан ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга уринмоқда
-
37'Сардор Рашидов сал қолса Суюнов билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўп ундан қочиб кетди
-
35'ЗАРБААААА! Яна Абдураҳимов, ўнг қанотдан узатилган тўпни Баҳром тўхтатмасдан дарвозага йўллади, анча ноаниқ!
-
33'Ўйин темпи бироз тушди
-
29'ЗАРБААААААААА! Баҳром Абдураҳимов! Тўпни чап қанотда қабул қилиб олган Баҳром жарима майдонига яқинлашиб келиб зарба берди, озгина ноаниқ !
-
28'Мақсуд Каримов
-
26'"Насаф"нинг ҳужуми, узоқ давом этган ҳужум ҳимояга қайтган Ромариньо томонидан тўхтатилди!
-
24'"Ал Жайиш" устози Сабри Лямуши майдон четида туриб олганча футболчиларга турли кўрсатмалар бериб турибди
-
23'Маҳаллий мухлислар қўшиқ куйлашмоқда, "Ялла, ялла" деганлари эшитилмоқда
-
20'ЗАРБА! Ромариньонинг зарбасини Суюнов майдон ташқарисига чиқариб юборди
-
16'Тўпни назорат қилиш бўйича устунлик "Насаф" томонида экан. 62:38
-
14'Яна бир ҳужум, чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Илҳом Шомуродов ноаниқ пас билан тугатиб қўйди
-
13'Артур Геворкян ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига узатди, ҳимоячилар қайтаришди
-
12'Бобир Абдихолиқов олдинга ўтишга интилди, бироқ икки ҳимоячи уни тўхтатди
-
9'ЗАРБА! Тиниб тинчимас Ромариньо ўнг қанотда Раҳматовни чалғитиб дарвозага зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди
-
7'Ҳозирча устунлик "Ал Жайиш" томонида, "Насаф" ҳужумга ўта олмаяпти
-
4'Ромариньодан ажойиб пас, Ҳамдаллаҳнинг зарбаси йўлига Элдор Суюнов тўғаноқ бўлди!
-
3'Яна Рашидов фаол. чапқ қанотдан ерлатиб узатган тўпини Ромариньо дарвозага йўллади, Суюнов тўпни ушлаб олди
-
2'Сардор Рашидов чап қанотда Муҳаммадиевни алдашга уринди ва тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячиларимиз ўз ўрнида
-
1'ЎЙИН БОШЛАНДИ, Омад "Насаф"!
-
Жамоалар майдонга тушиб келишди
-
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 14.Шароф Муҳиддинов, 21.Азамат Алланиёзов, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Дониёр Нарзуллаев.
-
"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 23.Шерзод Аъзамов, 4.Мақсуд Каримов, 31. Сайдулло Раҳматов, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдурахимов, 9.Илҳом Шомуродов, 45.Бобир Абдихолиқов.
-
Захира: 22.Сауд Ал Хатири, 5.Муҳаммад Ал Жабри, 7.Весам Ризиқ, 8.Юсуф Муфта, 12.Мажид Муҳаммад, 20.Вагнер Рибейро, 67.Жасим Ал Ҳашеми.
-
“Ал Жайиш”: 16.Халифа Абабакар, 2.Мурад Нажи, 4.Лукас Мендес, 6.Ёсир Иса, 9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, 10.Сардор Рашидов, 17.Отман Ал Яҳри, 19.Абдураҳмон Муҳаммад, 23.Холид Ал Зереқи, 27.Аҳмад Моеин, 31.Ромариньо.
-
Ҳакамлар: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф (Уммон), Муайад Муҳаммад Али (Ироқ), Моҳд Шаҳрен (Малайзия), Шрикришна Рамасвами (Ҳиндистон) Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия) Комиссар: Анварул Ҳуқ (Бангладеш).
-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Ал Жайиш" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди