Latest news

22:51ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  2 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  0 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  1 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  10 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  31 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  28 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  5 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3

International

Spain

Gerard Pique - 87'

EURO Grp. D .

13/06/2016, 19:00

0
:
1
Finished

Czechia

Stadium: 29400 spectators

Referee: Szymon Marciniak

45'
90'
62'  Alvaro Morata (Aritz Aduriz)
70'  Cesc Fabregas (Thiago Alcantara)
82'  Nolito (Pedro Rodriguez)
87'  Gerard Pique
87'  Andres Iniesta
61'  David Limbersky
75'  Tomas Necid (David Lafata)
86'  Theodor Gebre Selassie (Josef Sural)
88'  Tomas Rosicky (David Pavelka)
  • Учрашув якунланди, Испания оғир ўтган ўйинда бир амаллаб ғалабани илиб кетди. Сайтимиздан йироқлашманг ва кейинги ўйинларни ҳам биз билан бирга кузатиб боринг.
  • 90+2'
    Зарбааа, Де Хеа жамоасини голдан қутқариб қолди. Чехлар сал бўлмаса ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди.
  • 90'
    Испания гол уриш учун жуда кўп ҳаракат қилди ва охир-оқибат ниятига етди.
  • 87'
    Гооооооолллл, Иньестанинг заргарона пасидан кейин Пике деярли бўш дарвозага тўпни киритди.
  • 85'
    Ўйин темпи тушиб кетди.
  • 80'
    Чехия футболчилари бир амаллаб тўпларни қайтариб туришибди.
  • 79'
    Рамоснинг "подача"сига Адурис бош билан зарба берди
  • 76'
    Адуриц қайчи услубида зарба берди, ноаниқ. Гол бўлганда ҳам ҳисобга олинмасди, чунки оффсайд эди.
  • 75'
    Чехия: Томаш Нецид ўрнига Давид Лафата майдонга тушди.
  • 73'
    Зарбааа, Давид Силва айланма зарба бериш ўрнига кучли ва ноаниқ зарба берди. Испанларга бугун нимадир етишмаяпти.
  • 72'
    Испанлар чехларни ўз жарима майдончаларига қамаб қўйишди.
  • 70'
    Испания таркибида Фабрегас ўрнига Тиаго Алкантара тушди.
  • 68'
    Силванинг пасидан кейин Сеск зарба бериш учун қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Лекин, Томаш Сивок Фабрегасни гавдаси билан блоклаб қўйди.
  • 65'
    Чехия кетма-кет ҳужум уюштирди, икки вазиятда Фабрегас жамоасини голдан қутқариб қолди.
  • 61'
    Лимберски огоҳлантирилди.
  • 59'
    Ярослав Пласил қарши ҳужумда ҳимочилардан қочиб кетмоқчи бўлганди, ён ҳакам оффсайд эканлигини кўрсатди.
  • 57'
    Хавфли зарба, марказий ҳимоячи Губник жаримадан етказиб берилган тўпни ерлатиб Де Хеа дарвозасига киритмоқчи бўлди. Давид ўз жойида.
  • 53'
    Нолито чап қанотда Зидан услубидаги финтни бироз "камбағал" вариантини кўрсатди.
  • 47'
    Испанлар иккинчи бўлимни ҳужумлар ёмғири билан бошлашди.
  • 46'
    Вай, вай, вай... Губник сал бўлмаса тўпни ўз дарвозасига киритиб юборай деди.
  • Иккинчи бўлимга старт берилди.
  • Биринчи бўлим статистикаси: Тўп билан муомала 68 - 32 %, Тўп узатишлар 353 - 136, Аниқ тўп узатишлар 314 - 93, Зарбалар: 8 - 3, Аниқ зарбалар 3 - 1,
  • Бош ҳакам Шимон Марчиняк ҳуштагини чалиб биринчи бўлим якунланганини тасдиқлади. Танаффус!
  • 45'
    Зарбааа, Нециднинг кучли ва аниқ зарбаси Де Хеанинг ўзига борди.
  • 41'
    Силванинг зарбасини бу сафар ҳам Бэтман қайтарди. Петр тўпга югуриб чиқиш эвазига ҳам пасни блоклади, ҳам зарбани.
  • 40'
    Зарбааа, Албанинг аниқ зарбасини Чех қайтарди.
  • 39'
    Иньеста дарвозабон олдинга чиқиб кетганини кўриб тўпни уни устидан оширмоқчи бўлди. Аммо, зарба анча ноаниқ кетди.
  • 37'
    Ярослав Плашил Иньестанинг қўлидан ушлаб қолди. Бошқачасига уни тўхтатиш мушкул.
  • 35'
    Нолитонинг ҳаводан узатган тўпига Бускетс тўхтатмай зарба берди, лекин тўп машғулот ўтказиладиган қўшни майдонга тушдиёв. )
  • 31'
    Алба жуда ҳам оддий тарзда "навес" қилди, Чех учун бу ҳудди машғулотлардагидек гап.
  • 29'
    Моратанинг навбатдаги зарбаси ҳимоячининг оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
  • 28'
    Тўп билан муомала қилиш 66 - 34 %, Испания фойдасига.
  • 27'
    Иньестадан ажойиб пас, лекин Хуанфран тўпни тўхтата олмади.
  • 23'
    Испания терма жамоаси ЕВРО-2008 дан буён финал босқичларида ҳали мағлубиятга учрамаган. 11 ғалаба ва 1 дуранг.
  • 20'
    Бугун Хуанфраннинг барча паслари Моратани қидирмоқда.
  • 16'
    Моратааа, Хуанфраннинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Алваро дарвозага йўллай олмади. Чех ўз жойида.
  • 13'
    Ён ҳакам бу сафар Нолитони оффсайдда деб байроқчасини кўтарди. Нима энди уни Нолито келиб чаладими? )
  • 12'
    Чехия қарши ҳужумни ҳавога совурди.
  • Мората бояги вазиятда уни оффсайдда эканлигини кўрсатган ён ҳакамни чалиб йиқитди. Яна байроқчангни кўтарсанг бу ҳолат такрорланади дедиёв... )
  • 8'
    Мората яқин масофадан зарба берди, Чех уни қайтарди. Лекин ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди.
  • 7'
    Маска тақиб олган Бэтман тўпни майдонга киритиб берди.
  • 6'
    Чехлар жаримани кўкка совуришди.
  • 5'
    Пике Нецидни йиқитгани учун ҳакам жарима зарбаси белгилади. Хавфли нуқта.
  • 3'
    Росицкининг бурчакдан етказиб берган тўпини Бускетс яна бурчакка чиқариб юборди.
  • 3'
    Испания тўпни назорат қилишга асосий эътиборни қаратмоқда.
  • Учрашув бошланди. Кеттик...
  • Бугун Испания терма жамоаси 4-3-2-1 схемасида ҳаракат қилса, Чехия 4-2-3-1 схемасидан фойдаланади.
  • Энди эса Испания давлат мадҳияси янграмоқда, қизиғи, испанларнинг мадҳиясида сўзлари йўқ.
  • Чехия давлат мадҳияси янграмоқда.
  • Бу учрашув "Стэдиум де Тулуз" стадионидаги очилиш ўйини.
  • Терма жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
  • Чехия дарвозабони Петр Чех учун эса бу термадаги 121 ўйин бўлади.
  • Бугунги учрашувда Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Силва терма жамоадаги юбилей 100 учрашувини ўтказади.
  • Айни пайтда ўйин бўлиб ўтадиган Тулузада 19 даража иссиқ, ҳаво булутли, соатига 14 км тезлик билан шамол эсмоқда, намлик 82 %.
  • Ушбу гуруҳнинг 1-тур доирасидаги илк баҳсида Хорватия терма жамоаси кеча Туркия 1:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Бугунги учрашувда томонлардан бири икки ва ундан катта фарқ билан ғалаба қозонса, гуруҳ пешқадамига айланиб олади.
  • Чехия: Петр Чех, Павел Кадержабек, Томаш Сивок, Роман Губник, Давид Лимберский, Владимир Дарида, Ярослав Плашил, Теодор Гебре-Селассе, Ладислав Крейчи, Томаш Росицки, Томаш Нецид.
  • Испания: Давид Де Хеа, Хуанфран, Серхио Рамос, Херард Пике, Хорди Алба, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Сеск Фабрегас, Давид Силва, Нолито, Алваро Мората.
  • Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Евро-2016 гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида "D" гуруҳи вакиллари Испания ҳамда Чехия терма жамоалари ўзаро беллашадилар. Учрашув 18:00да бошланади. Ушбу ўйинни биз билан бирга кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика