Latest news

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  166 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

International

Northern Ireland

EURO Grp. C .

21/06/2016, 22:00

1
:
0
Finished

Germany

Mario Gomez - 30'

Stadium: Parc des Princes, 44125 spectators

Referee: Clement Turpin

45'
90'
59'  Conor Washington (Kyle Lafferty)
70'  Jamie Ward (Josh Magennis)
84'  Corry Evans (Niall McGinn)
30'  Mario Gomez
30'  Thomas Mueller
55'  Mario Goetze (Andre Schuerrle)
69'  Sami Khedira (Bastian Schweinsteiger)
76'  Jerome Boateng (Benedikt Hoewedes)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Шимолий Ирландия - Германия 0:1
  • 90+3'
    Учрашвнинг сўнгги сониялари ўтмоқда
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 85'
    Германия терма жамоаси футболчилари бугун кўплаб имкониятларни кўкка совуришди, шимолий ирландияликлар эса гуруҳдан учинчи бўлиб кейинги босқичга чиқиш учун бошқа тўп қўйиб юбормасликка интилишяпти
  • 82'
    ЗАРББААА!! Киммих ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончаси ичига ташлади. Гомес тўпга боши билан зарба берди, Макговерн бир амаллаб тўпни қайтариб юборди
  • 76'
    Ўзгариш. Жером Боатенг ўрнига Бенедикт Хёведес майдонга тушди
  • 75'
    Киммих ўнг қанотдан марказроққа ўтиб дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди, жуда ноаниқ зарба
  • 72'
    Озил чарчаган кўринади. Унга узатилган тўпни Месут тўхтата олмади
  • 69'
    Шюррле майдонга тушганидан сўнг Германия терма жамоаси кучлироқ ўйин кўрсатаётгани йўқ. Аксинча энди шимолий ирландияликлар эркинроқ ўйнашяпти
  • 63'
    Уорд Хекторга нисбатан қоида бузди. Немислар чап бурчак олдидан тўпни ўйинга киритишади. Гол уриш учун қулай имконият
  • 59'
    ЗАРБААА! Хедира жарима майдончаси ичига кирмай дарвоза томон зарба берди. Макговерн тўпни қайтарди, Марио Гомес эса қатган тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб қўймоқчи бўлди. Аммо унинг 3 метрдан берган зарбаси ноаниқ бўлди
  • 55'
    Лёвнинг жаҳлини чиқарган Гётце майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Андре Шюррле эгаллади
  • 54'
    Йоахим Лёв Гётцедан ғазабда! Марионинг бугун омади келмаяпти
  • 52'
    ГЁТЦЕЕЕЕ! Киммих Месси каби тўпни чап қанотда турган футболчига ташлаб берди, Марио тўпни ўзига тўғирлаб дарвозага зарба берди, Макговерн ўз жамоасини голдан қутқариб қолди!
  • 51'
    Шимолий Ирландия аста-секин олдинга ўтяпти, аммо улар иккинчи бўлимда ҳужум ташкил қила олишгани йўқ
  • 48'
    Биринчи бўлимда тўп теккан ҳакам соппа-соғ. Ҳозир у қанотда ўз вазифасини бажаряпти
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим статистикаси Шимолий Ирландия - Германия Тўпга эгалик қилиш: 34-66 Дарвозага берилган ноаниқ зарбалар: 0-6 Дарвозага берилган аниқ зарбалар: 1-6 Бурчак зарбалари: 1-2 Сариқ карточкалар: 0-0
  • ТАНАФФУС. Шимолий Ирландия - Германия 0:1
  • 45'
    Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида Гектор тепган тўп Уордга тегиб, ён ҳакам томон учди. Футболчилар эса реферига тезлик билан ёрдам кўрсатишди. Ҳаммаси жойида. Биринчи бўлим якунланди
  • 43'
    Боатенг майдон марказидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлади, Мюллер иккинчи қаватда тўпни Гётцега оширди, Марио эса ўйиндан ташқари ҳолатда экан
  • 41'
    Озил тўпни қабул қилиб олиб рақиб жарима майдончаси томон ҳаракатланди ва тўпни Мюллер ортида турган Гомесга оширди. Марио эса кучсиз зарбаси билан тўпни посбонга совға қилди
  • 36'
    Немислар асосан қанотлардан тўпни жарима майдончасига ташлашмоқда
  • 34'
    Хектор чап қанотдан ҳужум бошлади. Мюллерга ерлатиб етказилган тўп Томас томонидан дарвозага йўлланди. Тўсин яшил формалиларни навбатдаги голдан қутқариб қолди
  • 32'
    Германия терма жамоаси голдан кейин ҳам тўпга эгалик қилишни давом эттиряпти. Комбинацион ўйин немис жамоасига гол уришга имкон берди
  • 30'
    ГОООЛЛЛ! ГОМЕССС! Мюллер Озилнинг оширмасини жарима майдончаси ичида қабул қилди ва орқага ўгирилиб тўпни Мариога ташлади, Гомес дарвозага зарба берди! Ҳисоб очилди
  • 26'
    УОРД! Жейми майдон марказида тўпни эгаллаб олиб қарши ҳужумга ўтди. У тўпни чапроқдаги жамоадошига оширмади ва дарвозага зарба берди. Нойер тўпни эгаллаб олди
  • 25'
    Шимолий Ирландия ҳимояда жуда яхши ўйнаяпти. Тартибли ҳаракатлар туфайли Германия терма жамоаси футболчилари ҳозиргача гол уриша олгани йўқ
  • 23'
    ЗАРБА!! КИммих Германиянинг ҳужумини бошлаб берди, Гомес тўпни кўкраги билан Томасга ташлаб берди, Мюллер чап томондан дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Ноаниқ
  • 21'
    Номинал мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, чап қанотдан ерлатиб оширилган тўпни немислар қайтариб юборишди
  • 20'
    Биринчи 20 дақиқаликда тўпга эгалик қилиш бўйича Германия олдинда. 35%-65%
  • 17'
    Германия терма жамоаси рақибларини ўз жарима майдончасига қамаб қўйишга интилмоқда, аммо ҳозирча шимолий ирландияликлар рақибга бўш келмоқчи эмас
  • 11'
    Озил жарима майдончаси ичида ўнг оёғи билан тўпга зарба беришга уриниб кўрди, аммо унинг оёғи тўпга тегмади, акс ҳолда гол бўлиши мумкин эди
  • 10'
    Макаулей ўз жарима майдончаси олдида Кроосга қўполлик ишлатди. Чап бурчак ёнида ўйинга киритилган тўп жарима майдонига узатилди, аммо шимолий ирландияликлар хавфни бартараф этишди
  • 7'
    Томас Мюллер рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади! ЖУДА ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРИЛДИ!
  • 6'
    Германия терма жамоаси тўп билан эгалик қилиш бўйича устун
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Шимолий Ирландия – Макговерн, Маколи, Эванс, Хьюз, Кэткарт, Норвуд, Эванс, Даллас, Дэвис, Уорд, Уошингтон.
  • Германия – Нойер, Хуммельс, Боатенг, Хектор, Хедира, Киммих, Озил, Кроос, Гетце, Гомес, Мюллер.
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Шимолий Ирландия ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз.
Яндекс.Метрика