Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  49 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

International

Romania

EURO Grp. A .

20/06/2016, 01:00

1
:
0
Finished

Albania

Armando Sadiku - 43'

Stadium: Stade des Lumieres, 49752 spectators

Referee: Pavel Kralovec

45'
90'
46'  Andrei Prepelita (Lucian Sanmartean)
54'  Alexandru Matel
57'  Denis Alibec (Gabriel Torje)
68'  Adrian Popa (Florin Andone)
85'  Cristian Sapunaru
90'  Gabriel Torje
6'  Migjen Basha
43'  Armando Sadiku
43'  Ledian Memushaj
59'  Armando Sadiku (Bekim Balaj)
77'  Ermir Lenjani (Odise Roshi)
83'  Migjen Basha (Lorik Cana)
85'  Ledian Memushaj
90'  Elseid Hysaj
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Руминия - Албания 0:1
  • 90+4'
    Станчу рақиб жарима майдончаси олдида икки рақибини алдади ва дарвоза томон зарба берди. Тўп эса Марс сайёраси томон учиб кетди
  • 90+4'
    Хюсай ўйинни чўзгани учун огоҳлантирилди
  • 90+3'
    Торже тўпсиз ўйинчини йиқитиб ортиқча карточка ишлаб олди
  • 90'
    5 дақиқа қўшиб берилди. Ҳакам саҳий инсон экан. У бугун сариқ карточка ва дақиқаларни аяпмаяпти
  • 89'
    Албаниялик футболчиларнинг 7-8 нафари ҳужум пайтида ҳам ҳимояни тарк этишмаяпти. Ушбу турнирда дебют қилаётган жамоа кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиши ҳам мумкин
  • 86'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Албаниялик футболчи бурчакдан тўпни дарвозанинг яқин бурчагига узатди ва унинг жамоадоши тўп йўналишини буришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза тўрига ташқаридан тегди
  • 85'
    Торженинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди ва Албания қарши ҳужумга ўтди, Роши бурчак тўпи ишлаб олди
  • 84'
    Руминияликлар рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олишди. Футболчилар тўпни талашишяпти. Тўп қаршисида Габриэль Торже
  • 83'
    Баша ўрнига Лорик Цана майдонга тушди.
  • 79'
    Албания терма жамоасининг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Бу кетишда Руминия яна битта ёки иккита гол ўтказиб юбориши мумкин
  • 76'
    ЗАРБА!!!! Руминияликлар ажойиб ҳужум ташкил қилишди, Андоне ўткир бурчакдан Бериша дарвозасини нишонга олди. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
  • 74'
    Руминияликлар кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишяпти, аммо уларнинг омади келмаяпти. Қарши ҳужумда Албания терма жамоаси гол уриб, ғалабани 99%га таъминлаши мумкин
  • 72'
    Албания терма жамоаси футболчилари ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилишмоқда ва ҳозирча улар буни қисман уддалашяпти
  • 67'
    Синмэртян зарбага узоқ тайёргарлик кўрди, аммо у кутилганидек чиқмади. Тўп жонли деворга тегди ва албанияликлар томонидан тепиб юборилди
  • 66'
    Руминияликлар рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олишди. қўполлик муаллифи - Хюсай
  • 64'
    Дарвозага аниқ зарбалар: Руминия 3 - 4 Албания
  • 61'
    Руминия таркибда ўзгариш қилганидан сўнг, уларнинг ўйини анча жонланди ва албанияликларни ўз жарима майдончасига қамаб қўйишди
  • 59'
    Торже майдонга тушиши билан олдинга ўтиб, рақиб жарима майдончасига киришга уриниб кетди. Аммо ҳозирча албаниялик ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатишяпти
  • 58'
    Албания қаҳрамони майдонни тарк этяпти. Армандо Садику ўрнига Беким Балай майдонга тушди
  • 56'
    Алибекнинг оёғи қайрилиб кетди. У алмаштирилади. Ўрнига Торже майдонга тушишга тайёр турибди ва ўзгариш амалга ошди
  • 53'
    Албанияликлар рақибга босим ўтказиб, уларни ҳимоядаёқ шошириб қўйишяпти. Мэцел Абрашини футболкасидан тортаги учун огоҳлантирилди
  • 50'
    Албанияликлар рақиб футболчисининг хатоси туфайли қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Садикуга етказилган тўп ноқулай келди ва Руминия терма жамоаси ўйинчилари хавфни бартараф этишди
  • 48'
    Алибек Хюсай билан тўп учун курашиб жарима майдончасига кириб борди, аммо ҳакам қоида бузилганини билдирувчи хуштакни чалди. Руминиялик айбдор
  • 46'
    Албанияликлар иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида бурчак тўпи ишлаб олишди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Маврай дарвозага тўғирлашга уринди, аммо унинг зарбаси жуда ноаниқ
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • ТАНАФФУС. Руминия - Албания 0:1
  • 45+2'
    Биринчи бўлимнинг сўнгги сониялари Румниянинг устунлигида ўтди. Аммо ҳисоб ўзгармади!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 43'
    ГОООООЛЛ! АРМАНДО САДИКУ!!! АЛБАНИЯ!!! Леняни қанотдан жарима майдончаси ичига ажойиб пас берди, рақиб дарвозабони Тэтэрушани тўпни илиб олиш учун дарвозани тарк этди. Аммо тўп Садикуга аталган эди ва Армандо бош билан зарба бериб ҳисобни очди! Албания ҳисобда олинга чиқиб олди!
  • 43'
    Руминиянинг узоқ давом этган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Алибек ўзига етказилган тўпга ета олмади ва рақиб дарвозабони тўпни эркин зарба билан ўйинга киритди!
  • 39'
    Попа финтлари ёрдамида рақибини алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо фақат бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчакдан ўйинга киритилган тўп ҳам албанияликлар томонидан жарима майдончасидан узоқлаштирилди
  • 37'
    Учрашувда албанияликларни аутсайдер деб санаганлар хато қилган кўринади. Аниқ зарбалар сони бўйича ҳисоб тенг - 2:2!
  • 35'
    Баша бурчакдан ерлатиб берилган тўпни дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди, унинг зарбаси осмону фалакка учиб кетди
  • 35'
    Мемушай ён чизиқдан тезлик билан ўйинга киритилган тўпни қабул қилди ва бир ҳаракат билан рақибини алдади. Унинг дарвозага берган зарбасини посбон қайтарди
  • 33'
    Учрашувдаги кураш асосан майдон марказида кечяпти. Икки жамоанинг таянч футболчилари кўп меҳнат қилишмоқда
  • 29'
    Руминияликлар энди ҳимояда. Албания терма жамоаси футболчилари турли йўллар билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча улар муваффақият қозонгани йўқ
  • 27'
    Леняни Сэпунаруга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам буни пайқади ва тезда хуштагини чалди, карточка йўқ
  • 25'
    Ўйин темпи ошди! Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсата бошлади! Мухлислар эса ўз севимлиларини жуда яхши қўллаб туришибди
  • 23'
    ЛЕНЯНИ!!!! Албания терма жамоаси ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Садику тўпни ўнг қанотда очилиб бораётган футболчига етказди, у эса марказга. Леняни бўм-бўш дарвозани нишонга ола билмади!
  • 20'
    Руминиялик футболчи рақиб жарима майдончаси олдида йиқилди, ҳакам хуштак чалмади ва Албания терма жамоаси қарши ҳужумга ўтди ва Тэтэрушани дарвозаси томон узоқ масофадан зарба амалга оширилди. Афсуски тўп йўл-йўлакай ҳимоячининг оёғига тегиб тезлигини йўқотди ва посбон тўпни эгаллаб олди
  • 17'
    Мэцел узоқ масофадан Албания терма жамоаси дарвозасига зарба берди, жуда ноаниқ! Мураббий шогирдларига Бериша дарвозасини узоқдан нишонга олиш ҳақида кўрсатма берган бўлса керак
  • 16'
    Ҳакам жуда ғалати қарор қабул қилди. Аввалроқ албанияликларга қарши қўполик ишлатилган эди, аммо рефери хуштак чалмади. Руминия терма жамоаси йиқилиб тушганидан сўнг Павел Краловец хуштаги янгради
  • 14'
    Алибек Бериша дарвозадан бироз чиққанини кўриб "парашут" услубида зарба берди. Зарба бироз кучлироқ бўлди ва тўп тўсин устидан ўтиб кетди
  • 14'
    Алибек Бериша дарвозадан бироз чиққанини кўриб "парашут" услубида зарба берди. Зарба бироз кучлироқ бўлди ва тўп тўсин устидан ўтиб кетди
  • 10'
    Кристиан Карамбё учрашувни трибунадан кузатиб боряпти!
  • 7'
    Руминияликлардан яна бир аниқ зарба, Бериша бугун тўпларни ушлаб оломаяпти! Станкунинг зарбасини уриб юборди!
  • 6'
    Баша Руминия терма жамоаси футболчиси Хобанга қарши жуда қўпол ўйнади. Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда оёқлари билан рақибга зарба бериб юборди. Биринчи сариқ карточка
  • 4'
    Яна зарба ва яна руминияликлар! Хобаннинг зарбаси Бериша учун бироз ноқулай бўлди ва посбон биринчи уринишда тўпни эгаллай олмади, аммо иккинчи уриниш омадли якунланди!
  • 3'
    Зарба! Руминияликлар учрашувдаги илк зарбага муаллифлик қилишди. Аниқроғи Станчу 25 метрлардан рақиб дарвозасига зарба берди, аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Руминия - Албания 0:0
  • Иккала жамоа майдонга чиқиб келди. Энди мамлакатлар мадҳияси янграйди
  • Руминия: Тэтэрушану, Сэпунару, Григоре, Кирикеш, Мецел, Препелице, Хобан, Попа, Станчу, Станку, Алибек.
  • Албания: Бериша, Хюсай, Айети, Маврай, Аголи, Лиля, Абраши, Баша, Мемушай, Леняни, Садику.
Яндекс.Метрика