Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Зума Моуринью уни ахлат тўла қоп деб атаганини эслади News

Зума Моуринью уни ахлат тўла қоп деб атаганини эслади

"Челси" ҳимоячиси Курт Зума жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью билан бирга ишлаган дамларни ёдга олди.

Жозе бугунги кунда "Тоттенхэм"ни бошқармоқда.

"Бу қайси ўйин эканлигини эслолмайман, лекин биз сафарда 1:3 ҳисобида имкониятни бой бергандик. Кейинги куни Моуринью мен билан учрашди. У мени хонасига олиб борди ва мендан ҳаммаси жойидами деб сўради. Мен "ҳа" дедим, у эса аминмисан деб сўради. Мен яна ижобий жавоб бердим. Кейин эса у шундай деди: "Чунки, сен дам олиш кунлари (Чемпионат ўйинлари асосан шанба ва якшанба кунлари ўтказилади) ахлат тўла қоп эдинг". Ҳа, у айнан шундай деган эди. Мен ҳайрон қолдим, лекин унга майдонда жавоб қайтаришни хоҳладим. Ёдимда, ўша гаплар менга таъсир қилганди. Лекин, мен бунақанги нарсаларга реакция қила олишимни кўрсатишни жуда ҳам хоҳлаганман.

Моуринью ютишни ёқтирарди. У бунинг учун барча ресурсларни ишга соларди. Мен бу ерга 19 ёшда келганман ва у мени таркибга киритган. Мен имкониятга эга бўлганман ва ўйнаганман. Бошқа нима деб ўйлашини билмайман, ҳамманинг ўз фикри бор. Лекин, шахсан мен Жозе ёш футболчиларга имконият бермайди деган гапларга умуман қўшилмайман", - дея Зуманинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика