Latest news

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Зукко мухлис танлови № 7 News

Зукко мухлис танлови № 7

Ҳурматли танловимиз иштирокчилари. Бугунгача ўтказилган босқичларда зукколигини намойиш этиб, ғолиблик сари интилган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман.
Танловда иштирок этиш билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаётган ҳар бир жумлани эътибордан четда қолдирмаяпмиз. Бу танловни ташкиллаштиришдан бош мақсад сифатида ўзимизнинг футболни яхши ўрганиш, уни қадрлаш ва доимо қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Шу сабабли, саволлар асосан ўзбек футболида содир бўлган воқеалар, статистика ва кўрсаткичлар асосида тузиляпти. Келажакда аниқроғи янги йилдан бошлаб бу танловни чемпионат кўринишида ўтказишни ўйлаб турибмиз. У ерда икки йўналишда саволлар сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилади. Биринчи йўналиш ўзбек футболи бўлса, иккинчиси халқаро футболга оид саволлар бўлади. Бу борада сизларда қандай фикр бўлса, бемалол сайтда қолдиришингиз мумкин. Саволлар сони қанча бўлиши керак, тест кўринишида бўлиши маъқулми ёки ундан воз кечиш керакми? 

Бугун навбатдаги босқични ўсмирлар терма жамоамизга бағишладик. Айни дамда БААда ўтаётган мундиалда юртдошларимиз ёмон ўйин намойиш этишмади. Бу каби турнирлар ёш ўсиб келаётган футболчиларга катта мактаб вазифасини ўташи турган гап.

1994 йилдан ўсмирлар чемпионатида иштирок этаётган терма жамоамизнинг бу ёшдаги тўпурари ким бўлиши мумкин?
А) Аббос Махсталиев
Б) Марат Бикмаев
С) Максим Шацких
Д) Тимур Ҳакимов

Ўсмирлар терма жамоалари таркибида икки марта хет-трикка эришган футболчи?
А) Фарҳод Усмонов
Б) Шоҳжаҳон Аббосов
С) Муҳиддин Одилов
Д) Марат Бикмаев.

Ўсмирлар терма жамоасида покерга (4та гол) эришган футболчи?
А) Максим Шацких
Б) Александр Гейнрих
С) Шоҳжаҳон Аббосов
Д) Тимур Ҳакимов.

Ўсмирлар терма жамоасининг энг йирик ғалабаси?
А) 8:0, Б) 9:0, С) 10:1, Д) 9:1

Ўсмирлар терма жамоасининг энг йирик мағлубияти?
А) 1:8
Б) 0:9
С) 0:11
Д) 1:6

 

 

Лойиҳа муаллифи Бахтиёр Ширинов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика