Latest news

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  9 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

Зукко мухлис танлови! News

Зукко мухлис танлови!

Чиройли голлар ва шиддатли ҳужумлар, дриблинг ва тактик маҳорат футболни барчани ўзига мафтун этувчи безаклари десак янглишмаймиз.
Шунингдек, у ўйиндан кейинги хотиралар билан ҳам ўзгача суҳбат, тортишув сабабчиси ҳамдир. Бугундан бошлаб ҳар чоршанба куни сизнинг ҳукмингизга бештадан савол ҳавола этилади. Бу саволлар асосан миллий чемпионатимиз тарихи ва статистикасидан тузилади. Демак, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” саволларини сайтимизда кутишингиз мумкин.

Саволлар жавоб топиш орқали миллий чемпионат ва кубок ўйинларида содир бўлган ўша қизиқарли ва тортишувли ҳолатларни яна бир эсга олсак ажабмас.

Танловни бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги тарихидан келиб чиққан саволлар билан бошлашга қарор қилдик.

Дастлабки 5 савол:
1.   Ўзбекистон кубоги финалида бир неча марта жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушган аммо ғолиб бўла олмаган мураббийни топинг.

2.   Мамлакат кубогининг финал учрашувларида бир қизиқ ҳолат икки марта кузатилган. Финалда иштирок этган икки футболчи кетма-кет икки финал учрашувида жамоасини ўзгартиришига қарамасдан ғолиб бўла олмаган. Қизиқ томони ҳар икки футболчи биринчи йил ўз жамоаси билан мағлуб бўлган бўлса, кейинги йил собиқ жамоасига мағлуб бўлган. Шу икки футболчини топинг.

3.   Ўзбекистон кубоги баҳсларида сермаҳсул футболчилар борлиги шубҳасиз. Кубокнинг бир мавсумида энг кўп гол уриб тўпурар бўлган футболчи ким ва у нечта гол урган?

4.   Бугун икки футболчи узоқ вақтдан бери ушалмаётган орзуси рўёбга чиқиш арафасида. Ҳар иккиси кўп марта кубок финалида ўйнаган аммо кубок соҳиби бўлиш насиб этмаган. Бу икки футболчи ким бўлиши мумкин?

5.   Кубок баҳсларида энг сермаҳсул ўйинни эслаб кўринг. Ўша ўйин ҳисобини ҳам топсангиз тасанно!


Бахтиёр Ширинов.


Жавобларни мана шу хабар тагига ёзиб қолдириш мумкин. Жавоблар соат 17:00га қадар қабул қилинади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика