Latest news

09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  0 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  4 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди? News

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?

17 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф", "Машъал", "Шўртан" клублари раҳбарлари, вилоят футбол Федерацияси вакиллари ва футбол мухлислари билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни "Динамо"га таклиф этгани ҳақида гапириб берди.

"Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаётган пайтларимда "Динамо"ни кучайтириш мақсадида клубга Рўзиқул Бердиевни таклиф қилдим. Унинг жавобидан жуда таъсирлангандим ўшанда - "Бор эътиборим шу клубда, мен "Насаф"сиз футболни тасаввур этолмайман", деганди Бердиев. У менга клубдан бўшатиб юбормагунларича бошқа клубга ўтиш таклифини кўриб чиқолмаслигини маълум қилганди", - дейди Зойир Мирзаев.


Футбол жамоатчилиги ва вилоят раҳбари билан бўлган илк йиғилишда Норқул Даминов бошчилик қилаётган Қашқадарё вилоят футбол Федерацияси фаолияти ҳам қониқарсиз эканлиги танқид қилиниб, ўтказилган ижтимоий сўровномада 31 фоиз аҳоли ҳатто бундай ташкилот борлигини билмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек ҳоким клублар бош менеджерларининг ҳисоботини ҳам тинглади. "Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко "аждарлар" янги мавсумда кучли учликка киришни кўзлаётганини маълум қилди. Йиғлишда ҳомийлик муаммоси ҳам ўртага ташланди. Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мавсумга тайёргарликни жуда кеч бошлади. Клуб ҳали ҳамон ўтган мавсумдаги қарздорликларини тўлиқ бартараф этмаган. Жамоа бош менеджери Шамиль Ярулин ҳали ҳам клубда йиллик бюджет тасдиқланмагани, ҳомийлар томонидан маблағ ташлаб берилмагинини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими мазкур масалада албатта ёрдам беришини бироқ ўз навбатида клубдан натижани ҳам талаб қилишини таъкидлади.
"Мен уни ёки бу футболчини ўйнат демайман. Бироқ, миллиардлаб маблағ сарфланаётган соҳадан натижа сўрашга вилоят ҳокими сифатида мени ҳам мухлисларнинг ҳам ҳаққи бор. Клубларга қанча маблағ ажратилгани маълум қилинади ва шу маблағга яраша натижа ҳам талаб қиламиз. Талабни бажаролмаганларга керак бўлса чора ҳам кўрамиз", - дейди вилоят ҳокими.


Зойир Мирзаев клублар очиқлик сиёсатига ўтиш кераклигини ҳам таъкидлади: "Жамоалар кимга қанча маош бераётгани, қаерга, қанча маблағ ишлатаётганини маълум қилиб бориши керак. Шунда шаффофлик бўлади. Шунда футбол фақатгина майдон ичида ўйналади. Майдон атрофида эмас", - дея айтиб ўтди Зойир Мирзаев.


Яна бир муҳим янгиликлардан бири Қашқадарёда ҳоким кубоги тикланадиган бўлди. Вилоят ҳокими кубок баҳслари учун 400 миллион сўм ажратишини маълум қилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоалари баҳс олиб боради ва Ҳоким кубоги апрель-сентябрь ойлари оралиғида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Шунингдек, Зойир Мирзаев 29 февраль куни Муборакда бўладиган "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳсини кўриш учун очилиш ўйинига боришини маълум қилди. "Муборакка бораман. Лекин "Сўғдиёна"ни ютишинглар керак", - дея самимий ҳазил қилди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокимига "Машъал" клубининг эсдалик футболкаси совға сифатида топширилди.



Номоз Чориев Қарши шаҳридан махсус
Фото: Абдилатиф Шодиев

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика