Latest news

22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  1 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  2 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  3 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  4 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0 20:53Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"  5 20:43Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"  1 20:30"Ал Фейха" — "Ал Қодисия". Смоллинг, Шукуров ва Аубамеянг асосий таркибда  0 20:25Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади  15 20:21"Арсенал" — "Брентфорд". Райс асосий таркибда, Эдегор ва Сака захирада  4 20:18Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди  9 19:48Сергей Лебедев: "Рақибнинг фарқи йўқ, фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  2

Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз" News

Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз"

Суперлиганинг 4-турига келиб "Нефтчи" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

"Навбаҳор" рақиблик қилган ўйинда фарғоналиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жамоанинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич фикрларини билдирди. 

- Ўйин қандай ўтди?

- Ўйин биз учун ёмон бошланди. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 0:1 эди. Ўйинга қайтиш ва ғалаба қозониш осон бўлгани йўқ.

- Жамоа ўйинда икки бор ҳисобда ортда бораётганига қарамай якунда камбэк қила олди. "Навбаҳор"нинг қайси камчиликларидан "Нефтчи" фойдаланди?

- Бизга мухлисларнинг катта қўллаб-қувватлаши ёрдам берди. Уларнинг ишончи туфайли бунга эришдик. Сизларга бир нарсани айтаман, мухлисларнинг олқишларисиз мақсадимизга эриша олмаймиз. Биз янада кучлироқ ва яхшироқ бўламиз. Имкониятларимиз бундан ҳам кўпроқ бўлади. 

- "Нефтчи" чемпионатни кутилганидек бошламади. Бу эса мухлисларда норозиликларни келтириб чиқарди. Лекин 3 та дурангдан 2 таси меҳмонда қўлга киритилди. Сизнингча натижалар ҳаққониймиди?

- Афсуски, чемпионатни ўзимиз кутгандек бошлай олмадик. Гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо тўп шунчаки дарвозага киришни истамади. Ўзбекистон чемпионати ҳамма кутганчалик осон лига эмас. Бу йил мавсум жуда қизиқарли ўтади деб ўйлайман. 

- 2022 йил "Навбаҳор" билан чемпион бўлиш имконияти бўлган сизда. Лекин ҳар қанча уриниш бўлмасин Наманганда бу вазифа уддаланмади. Фарғонада чемпионлик имкониятлари қандай?

- 2022 йил ажойиб жамоамиз бор эди. Ўшанда мақсадимизга эриша олмаганимиздан афсусланганман. "Пахтакор" биздан атиги бир очко олдинда эди. Бу уларга чемпионлик учун етарли бўлган. "Навбаҳор" 2023 йилда худди ўша таркибни сақлаб қолганида имкониятларимиз юқорироқ бўларди. Бу йил жамоадагилар билан Наманганда қолиб кетган ишимизни бажаришга ҳаракат қиламиз, чунки "Нефтчи" бунга лойиқ жамоа. 

- Шунга қарамай "Насаф" билан Суперлигада ғолиб чиқдингиз. Сизда ўзига ҳос руҳият ва иммунитет шаклланган...

- "Насаф" бошиданоқ олдига аниқ мақсад қўйганди. Клуб тарихда биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Футболчила буни ҳис қилган ҳолда ҳар бир ўйинга юз фоиз мотивация билан тушди. Энди "Нефтчи"да ҳам шундай мотивациямиз бор. Жамоани чемпион қилиш ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарсани қиламиз. 

Rating: +2   

Comments

+2   
08 apr 13:04:12
leva8989
Levchenko murabbiy ekan qiyin masala...
+1   
08 apr 13:53:41
Ilyos M
Бир ой ойлигинг кечиксин нима дер экансан
   
08 apr 19:05:17
Bobur G'ulomov
4 та ўйин да 1 та ютуққа бунчалик катта гапириш ғалатимасми?
   
08 apr 18:27:39
Zoxidjon
Узбекларда бир макол бор.
Жужани кузда санаймиз!
   
08 apr 15:37:03
Жалоладдин Мухаммадович✈
Зоран Марушич йилда бир жамоа ўзгартирадиган футболчилардан
-2   
08 apr 11:44:28
Камолиддин Каримов
Нонди котта тишласен хам котта гапирма Зоранжон.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика