Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз” News

"Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров: “Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчимиз”

Биринчи лигада ҳам мавсум ўзининг қизғин палласига кирди.

Пешқадам “Зомин” турдан-турга Про-лига сари дадил қадам ташламоқда. 16-турда клуб ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилиб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг бугунги кундаги кайфияти, молиявий жиҳати борасида бош мураббий Асқар Умаровнинг фикрларига қулоқ солдик.

- “Ғиждувон” билан жуда муҳим ўйин эди”, - дея сўз бошлади Умаров. Мавсум давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрсатишимиз лозим эди. Тўғриси, ўйин қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Рақиб ҳам жуда яхши шаклланган ва ўйин мобайнида бир нечта қулай вазиятларга эга бўлди. Ғалабага иштиёқимиз юқори эканлиги сабабли, муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик.

- Назарингизда, бу йилги Биринчи лига баҳслари қандай кечмоқда?

- Ўйинлар жуда қизғин кечмоқда. Рақобатбардош жамоалар сони ошган ва турдан-турга қизиқарли беллашувлар сони ортган. Бу эса лигага бўлган қизиқишни оширмасдан қолмайди. “Зомин” пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқараётган бўлса-да, ҳеч бир ўйинда осонликча ғалабани қўлга киритмаяпти. Шу ўринда айтиш керак, “Зомин” Про-лигага чемпион сифатида йўл олмоқчи. Ортимиздан “Навбаҳор-Фарм” изма-из таъқиб қилмоқда. “Ғиждувон” ва “Нефтгазмонтаж” ҳам яхши иштирок этиб, бизга қаршилик кўрсатиши мумкин.

- Бугунги кунда жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Ҳаммаси жойида. Маош ва мукофат пуллари бериб борилмоқда. Раҳбарият футболчиларни молиявий томонлама рағбатлантирмоқда. Қисқаси, айтарли муаммо йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика