Latest news

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

Зоир Тўрақулов: “Шўртан”нинг мақсади - кучли олтилик” News

Зоир Тўрақулов: “Шўртан”нинг мақсади - кучли олтилик”

"Насаф" - "Шўртан" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” бош мурабббийи Зоир Тўрақулов қатнашди.

- Қашқадарё халқини янги мавсум билан табриклайман. Вилоятимизнинг барча уч жамоа яхши натижага эришишига тилакдошман. “Насаф”нинг янги мавсумдаги барча уч ўйинини ҳам кўриб чиққандик. Яхши шаклланган жамоа эканлиги барчага маълум.  Бир ёки икки йиллик жамоа эмас.  Бундай жамоа билан ишлаш ҳам осон. Шунга қарамай ижобий натижа учун  ҳаракат қилдик. “Насаф” билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Футболчиларимга раҳмат яхши уйин кўрсатишди. Кейинги баҳсни Ғузорда  “Қизилқум” билан ўтказамиз. Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба учун ҳаракат қиламиз.  

- Жамоани бу йилги мақсадимиз имкон борича кучли олтиликка кириш.  Албатта, жамоага бирдан мақсад қўйиш қийин. Барчага маълум мавсум якунлангач, жамоага бошқа мураббий таклиф қилинган эди. Кейин менга ишонч билдирилди. Бунгача декабрь йиғини бошланиб бўлган эди. Январь ва февраль ойларида ҳам бўш чизиқларга футболчилар излаш билан овора бўлдик.  Бизда ҳимоя чизиғида муаммолар кўп. Шу сабаб бошқа позицияда тўп тепадиган футболчиларни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбурман, - дейди Тўрақулов.

"Насаф" матбуот хизматидан сайтимиз учун махсус

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика