Latest news

08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  3 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  8 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  186 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"га жамоа учун жонини бериб ўйнайдиган футболчилар етишмаяпти" News

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"га жамоа учун жонини бериб ўйнайдиган футболчилар етишмаяпти"

Олий лиганинг 4-тур доирасидаги "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Зоир Тўрақулов баъзи шогирдларини кескин танқид остига олди.


"Футболда яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш лозим. Бугун биз юзага келган вазиятларни голга айлантира олмадик. Сардор Расулов агарда биринчи яратилган вазиятдан гол ура олганида ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Жамоамизда барча футболчилар бирдек тер тўкмаяпти. Футболда 10 та футболчи ўйнасаю, биттаси бўлса ҳам ўйнагиси келмаса, унда жамоага жуда қийин бўлади. Бизда баъзи футболчилар жамоа учун куйиб ўйнамаяпти. Ўйин жиҳатидан олиб қараганда, "Бунёдкор" билан ўйнаса бўлади. Гол уришда оқсадик. "Бунёдкор" иккични таймда содир этган ягона вазиятидан наф чиқарди ва ғалабани қўлга киритди. "Бунёдкор"ни камситмоқчи эмасман, улар тажрибали жамоа. Рақиб жамоа биздан кўра тезкор футбол ўйнади ва бу жиҳат ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Захира ўриндиғидан тўлиқ фойдаланмаганимнинг сабаби, ёшлар майдонга тушишга тайёр эмаслар. Чунки битта футболчимиз қизил карточка олганди. Сафимиздаги иккита ўйинчимизни универсиадага олиб кетишган. Ўйинга тайёр бўлмаган футболчиларни майдонга қўймадим. Улар ҳали катта футболга тайёр эмаслар. Ёшлар жамоасида ўйнай олмаётган футболчини асосий таркибда ўйнатишдан қўйишдан не наф? Жамоамиз футбол ўйнамоқда. Ҳаракат бор. Аммо жамоага нимадир бўлган? Жамоада руҳий томонлама босим сезилмоқда. Учта ўйиндаги ноль очко ва тўртинчи беллашувдаги мағлубият жамоага таъсир кўрсатди. Жамоа билан ўйинларни таҳлил қиламиз, керакли хулосаларни чиқарамиз. Агарда баъзи футболчилар ўйнагиси келмаса, унда ёшлар таркибидан ўйнашни истаган футболчиларни танлаб оламиз. Шундай футболчилар борки, йил бошида шартномага имзо чекади ва маошни олиб, шунчаки юради. Бу каби футболчилардан воз кечиш керак. Жамоага жонини берадиган, 90 дақиқа тинмай меҳнат қиладиган, футбол ўйнайдиган футболчиларни олиш керак. Ўшандагина нимадирга эришса бўлади. Шунчаки номига футбол ўйнаб юрадиган ўйинчилар бизга керак эмас. Айни пайтда "Шўртан"да ҳам шундай 4-5 футболчилар топилади. Жамоамизга янги олинган футболчилар муҳитни бузган. Бу нарса ўз таъсирини ўтказмоқда", - дейди Зоир Тўрақулов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика