Latest news

11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  0 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  14 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди” News

Зоир Тўрақулов: “Рақиб хатоларимиздан унумли фойдаланди”

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Зоир Тўрақулов журналистлар саволларига жавоб берди.


—Охирги турда сафарда “Бухоро” жамоасига қарши қийин ўйинни ўтказганимиз бугун ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, — дея сўз бошлади Зоир Тўрақулов. — Ўз майдонимизда ўйнашимизга қарамай, бугун жамоамизнинг ўйини чиқмади.

—Охирги икки учрашувда мағлубиятга учрагани ҳам “Қизилқум”ни бугун жамоамизга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишга ундаган бўлса ажабмас. Учрашувни ёмон бошламадик. Ҳатто, тезкор гол ҳам киритдик. Одатда, бунақа вазият жамоага куч бағишлаши, ғалабага ундаши лозим. Аммо бугун бунинг аксини кўрдик, очиғи, рақибимиз бунга имкон бермади.

—Жамоамизда ички муҳит ёмон, дея олмайман. Футболчиларимизни ўзларини кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар етарли. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман. Қолаверса, футболда омад ҳам кўп нарсани белгилайди. Бухорода ҳам нақд ғалабани қўлдан чиқазгандик. Ҳимоя чизиғимизда муаммолар йўқ эмас, албатта. Бугун рақибимиз айнан ҳимояда йўл қўйилган хатолар эвазига жамоамизни жазолади.

—Аммо тушкунликка тушиш ярамайди. Олдинда яна тўртта учрашув кутиб турибди. Уларда максимал натижа қайд этиб, мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта. Мавсум охирида кучли ўнликдан жой олишни мўлжаллаганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика