Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир"
03 apr 2015 09:27
News
Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир"
Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча Япониядан Ўзбекистонга қайтиб келди. Жанубий Корея (1:1) ва Япония (1:5)га қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган вакилларимиз яна клубларига қўшилди.
Миллий терма жамоадан илк марта чақрув олган "Машъал" клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ҳар икки учрашувда майдонга тушди. Биринчи ўйинда 60 дақиқа ҳаракат қилган ҳужумчи битта гол муаллифига айланган бўлса, иккичи баҳсда 30 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи championat.asia сайтига дастлабики ўйини борасида фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоа либосини кийишни ҳар бир футболчи орзу қилади. Клуб билан терма жамоа орасида жуда катта фарқ бор. У ерда босим жуда катта ва оғир бўлади. Биринчи ўйинимдан қониқмадим. Албатта, ҳаяжон бўлди ва баъзи вазиятларда бу менга панд берди. Муҳит ажойиб ! Ҳамма бир бирини қўллаб туради. Иккита жуда кучли терма жамоада қарши ўйнадик. Мен терма жамоада кўпроқ голлар уришни истайман ва бунинг учун қанчалик кўп меҳнат қилиш кераклигини битта ўйиндан тушундим" , - дейди Зоҳир Қўзибоев.
- Бир йил олдин Олий лигада дебют қилган футболчи , бир йилдан сўнг терма жамоа либосини кийиши бу албатта ҳар бир футболчини орзуси бўлса керак ?
Албатта, ўтган мавсум кўрсатган ўйинларимдан кўнглим тўлмади дея олмайман. Биринчи навбатда ўтган мавсум менга ўйнаш учун имкон берган мураббийимиз Александр Хомяковга алоҳида миннатдорчилик билдираман. "Машъал" клубининг ишончи орқали терма жамоада гол урганимдан фахрланаман. Бунда клубнинг ўрни жуда ҳам аҳамиятли бўлди. Хомяковни ишончини мен оқлашим керак. Битта ўйин ва гол билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Япониядаги ва Жанубий Кореядаги муҳитда биринчи марта ҳаракат қилдим. Хатолар кейинги сафар такрокланмаслик керак. Энди бор эътиборни чемпионатга қаратиб ўз ўйинимни кўрсатсам албатта яна терма жамоага чақирилишимга ишонаман.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments