Latest news

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  13 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  122 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Зоҳид Нурматов: “ПФЛ Кубогида иштирок этамиз” News

Зоҳид Нурматов: “ПФЛ Кубогида иштирок этамиз”

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан бирга Австралияда бўлиб турибди.
Шу боис “лочинлар”нинг йиғинига унинг ёрдамчилари Нурматов, Байрамов ва Захарецкий бошчилик қилмоқда. Куни-кеча тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини якунлаган наманганликларнинг катта мураббийи Зоҳид Нурматов билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Зоҳид ака, “Навбаҳор”нинг янги мавсумга кўраётган тайёргарлиги қандай кетмоқда? Мураббий сифатида йиғиндан кўнглингиз тўляптими?
- Аввало шуни айтиб ўтишим керакки, декабрь ойидаги жамоамизнинг биринчи босқич йиғинида иштирок эта олмадим. Негаки бу вақтда мен Тошкентда “А” мураббийлик лицензияси учун ўқидим. Шу боис у пайтда йиғин Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкий бошчилигида ўтди.
Таъкидлаш лозимки, йигитлар иккинчи босқич йиғинига ўзларини яхши тайёрлай олган. Чунки январь ойида ўтказилган машғулотларда шунга амин бўлдим. Камчиликлар йўқ эмас. Уларни бартараф этиш йўлида ишлаяпмиз. Бош мураббийимиз миллий терма жамоада бўлсада, ҳар куни телефон орқали гаплашиб турибмиз. Табиийки машғулотлар ҳам унинг ишлаб чиққан дастури асосида ўтмоқда.

- Бош мураббийнинг йўқлиги йигитларга таъсир ўтказмаяптими?
- Барибир жамоада бош мураббийнинг ўрни билинади. Лекин бизда профессионал футболчилар йиғилган. Шундай экан улар аввало ўзлари учун ҳам машғулотларда астойдил тер тўкиши лозим.

- Январь ойидаги иккинчи босқич йиғинида ўзингиз бевосита иштирок этдингиз. Хулосангиз қандай?
- Ёмон эмас. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Футболчилар ўз ишига жиддий ёндошмоқда дейиш мумкин.

- Яқинда “Қўқон-1912” билан синов-назорат учрашувида иштирок этдинглар. Шу ўйинда камчилик ва ижобий томонларни кўриб олган бўлсанглар керак?
- Албатта. Назорат учрашуви аслида ҳам шунга керак. Натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Ўзимизнинг заиф томонларимизни билиб олдик. Энди шунинг устида ишлаймиз.

- Мазкур йиғинда ишончни оқламаган ўйинчилар бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча ҳеч қайси футболчи билан хайрлашмадик. Бош мураббийимиз ва клуб раҳбариятининг саъйи харакатлари эвазига ўтган йилги таркибнинг деярли 80 фоизини сақлаб қолишга эришдик. Энди таркибни янада кучайтириш мақсадида айрим ўйинчиларни сафимизга қўшиб оляпмиз. Кимлар билан хайрлашиш эса Бахтиёр Ашурматов Тошкентга қайтиб келганидан сўнг аниқ бўлади.

- Эндиги йиғинда асосий эътибор назорат учрашувларини ташкил этишга қаратилса керак?
- Ҳа, шундай. 19 январдан “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғиламиз. Машғулотлар билан бир қаторда учта синов-назорат ўтказишга келишиб олганмиз. Шунингдек февраль ойида бошланадиган ПФЛ Кубоги турнирида иштирок этишни режалаштирганмиз.

- Тошкентдаги йиғинда таркибга хорижлик футболчилар ҳам келиши ҳақида маълумотга эгамиз. Шу ростми?
- Ҳа. Ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган белоруссиялик Юрий Рижко бўлажак йиғинимизга етиб келиши кутиляпти. Кейин ундан ташқари сербиялик ҳужумчи ҳам кўрикдан ўтади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика