Златко Далич: "Эртага бизни дуранг ҳам қониқтиради"
17 mar 2015 12:09
News
Златко Далич: "Эртага бизни дуранг ҳам қониқтиради"
Унга ярим ҳимоячи Мирослав Стох ҳамроҳлик қилди.
"Авваломбор кечикканим учун узр. Эртага яхши ўйин кўрсатишга ва ижобий натижа қайд этиш Тошкентга келдик. Дуранг ҳам бизни қониқтиради, аммо биз ғалаба учун майдонга тушамиз. "Пахтакор" гуруҳда биринчи ўринда кетмоқда ва кучли клубга қарши ўйнаймиз. Гуруҳда ҳали ҳеч нима ҳал бўлгани йўқ. Гуруҳда бир ёки иккинчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқмоқчимиз. Бизда ўйин графиги жуда ҳам тиғиз. Аммо ОЧЛда бу баҳона бўла олмайди. Жамоам яхши ўйин кўрсатишига умид қиламан ва уларга ишонаман", - дейди Златко Далич.
"Мураббий айтганидек бу ерга фақат ғалаба учун келдик. Эртага яхши ўйин намойиш этиб ғалаба қозонамиз", - дейди Мирослав Стох.
- Жамоа олдига ОЧЛда қандай мақсад қўйилган?
- Ўтган йил биз мусобақада ярим финалга қадар етиб боргандик. Бу жамоа учун ажойиб натижа бўлганди. Бу сафар ҳам имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Биламан бу осон бўлмайди, лекин камида ярим финалга қадар етиб бормоқчимиз.
- "Пахтакор"ни ўрганиб чиқдингизми?
- Албатта биз рақибни ўрганиб чиқдик. "Пахтакор" Суперкубокда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганини биламан ва олий лигани дуранг билан бошлашганидан хабарим бор. Рақиб сафида 10-рақамли футболчининг ўйини менда катта таассурот қолдиришди.
- "Ал Айн" ОЧЛда кўп бор иштирок этган. Жамоага ғарбий Осиё клубларига қарши ўйнаш қийинми ёки Шарқий Осиё клубларига қаршими?
- Бу ОЧЛ. Мусобақада кичик ёки кучсиз клуб йўқ. ОЧЛ Осиёнинг энг кучли мусобақаси ҳисобланади. Ўзбек футболини ҳурмат қиламан, Азиз Ҳайдаров БААда яхши ўйнамоқда. Сервер Жепаров каби кучли футболчи бор. У Саудия Арабистонида "Ал Шабаб" сафида ўйнаган.
- Тошкентдан туриб БААдаги мухлисларга айтадиган тилакларингиз?
Мирослав Стох: - Улар бизани қўллаб туришсин, биз ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
- "Ал Айн" ОЧЛ доирасида сафарда 33та ўйин ўтказиб 6та ғалабага эришган. Бундан ёмон натижанинг сабаби нима?
- Биз гуруҳ босқичида 9 очко тўпламоқчимиз. Сафардами ёки уйдами бунинг фарқи йўқ. 9 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлса керак.
Нарзулла Сайдуллаев
Comments