Златан А Серияда 40 ёшидан кейин гол урган тўртинчи футболчига айланди
24 oct 2021 11:55
News
Златан А Серияда 40 ёшидан кейин гол урган тўртинчи футболчига айланди
"Болонья" ва "Милан" жамоалари иштирокидаги ўйин воқеаларга бой бўлди.
"Россонери" форварди Златан Ибрагимович иккинчи бўлимда аввалига автогол, кейинчалик гол муаллифига айланди. Шу орқали у 40 ёшидан кейин А Серияда гол урган тўртинчи футболчи бўлди.
Бунга қадар Пьетро Верховод (40 ёш 47 кун), Сильвио Пиоли (40 ёш 131 кун) ва Билли Костакурта (41 ёш 25 кун) каби футболчилар ушбу натижани қайд этганди.
Златаннинг "Милан" билан келишуви ушбу мавсумдан кейин якунига етади.
Link :
Source : OPTA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments