Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор"
21 mar 2023 22:36
News
Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор"
Футболчи ҳали ҳамон фаолиятини якунлаш ниятида эмас.
- Кетиш шунчаки осон бўлмайди. Аммо мен учун бу якун эмас.
Мен бу ерда фарқни кўрсатиш учун юрганим йўқ. Ёшим ҳақида гапиришни истамайман. Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор. Улар ҳулосаси хато эканлигини кўрсатмоқчиман.
Сўнгги 14 ой мобайнида 3та жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳолатим умуман яхшиланмаган вақтлар ҳам бўлди. Кўзим фақат қоронғуликни кўрди, йўл охиридаги ёруғлик йўқ эди. Секин-секин тиззам яхшиланиб борди.
- Таслим бўлиш ҳақида ўйламадингизми?
- Йўқ, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менга адреналин беради. Хатто журналистлар ҳам мени эгоистликда айблайди, бироқ мен ундай эмасман. Аксинча Сизлар менга ёрдам бердингиз ва бу давом этади. Ич-ичимдан менга шубха кўзи билан қараётганларга хато қилганлигини кўрсата оламан.
А Серияда гол урган энг қари футболчи бўлганим борасида кўплаб табриклар олдим. Лекин менга ёшга аталган рекордлар керак эмас. Қандай бўлсам, шундай бўлиб қоламан. Бироқ ёшим бўйича саволлар бир умр берилаверилади.
- 41 ёшда термадасиз, демак, саволлар табиий.
- Кеча жамоавий кечки овқатда йигитларга шундай дедим: "Менимча, Сизлар мени ахмоқ деб, бу ёшда бу ерда нима қилаяпти деб ўйлаяпсизлар. Бироқ ҳали вақтлар ўтиб, Сиз ҳам футболни якунлаш ёшига келганида тиззангиз қалтирашни бошлайди ва тугатиг қўрқинчли ҳолатга айланади. Демак, ҳозирги ҳаётингиздан завқ олинг, - деди Ибрагимович.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments