Зидан "Реал"дан кетди. У қайси ҳамкасблари олдида "шляпасини ечади"?
27 may 2021 18:42
News
Зидан "Реал"дан кетди. У қайси ҳамкасблари олдида "шляпасини ечади"?
Клуб афсонаси "қаймоқранглилар"ни мураббий сифатида 263 ўйинга бошлаб тушди ва 11 та кубок олиб берди. Статистика: 174 ғалаба, 53 дуранг, 36 мағлубият (тўплар нисбати — 605:267).
Зидан "Реал" бошқарувига 1-марта келганида имконсиздек туюлган ишларни амалга оширгани ёдингизда. Франциялик мутахассис "Реал" билан қаторасига 3 бор ЕЧЛда зафар қучиши мумкин, аммо баъзи ҳамкасбларини енгиш унга ҳозирча армон бўлиб қоляпти. Зиданнинг муваффақиятлари ҳақида кўп гапирилган. Биз бугун у "ошиб ўтолмаган довонлар" ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Расман: "Реал" Зиданнинг истеъфосини эълон қилди
Томас Тухель
Германиялик мураббий Зиданнинг қаршисига "Боруссия", ПСЖ ва "Челси" билан 6 бор чиққан, бирор марта ютқазмаган. Статистика: 6 ўйин — 2 ғалаба, 4 дуранг (тўплар нисбати — 19:15).
Ушбу мураббийлар орасидаги сўнгги тўқнашув ЕЧЛнинг жорий мавсум ярим финалида содир бўлган.
Челси (Англия) – Реал Мадрид (Испания) 2:0
6 май, 00.00, "Стэмфорд Бридж"
Голлар:
1:0 – 28 Вернер, 2:0 – 85 Маунт.
Челси – Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 88), Тиаго Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиеш, 88), Жоржиньо, Хавертц (Жиру, 90), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Вальверде, 63), Кроос, Модрич, Винисиус Жуниор (Асенсио, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар (Мариано Диас, 89), Бензема.
Огоҳлантиришлар:
Жоржиньо (14), Рамос (37), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (87), Вальверде (90).
Хосе Анхель Сиганда
Мазкур мураббий 2017-2018 йилги мавсумда Бильбаонинг "Атлетик"ини бошқарган эди. Ўшанда Сиганданинг шогирдлари "Реал"га қарши ўтказилган ҳар икки ўйинда дурангга эришган. Статистика: 2 ўйин — 2 дуранг.
Маурисио Почеттино
Аргентиналик мураббий "Тоттенхэм" устози сифатида Зиданнинг "Реал"и билан 2 марта тўқнашган. Ҳар икки ўйин ЕЧЛнинг 2017-18 йилги мавсум гуруҳ босқичида рўй берган. Ўшанда Мадриддаги ўйин дуранг (1:1) билан якунланаган бўлса, Лондонда "шпорлар"нинг қўли балан келган эди (3:1).
Тоттенхэм (Англия) – Реал Мадрид (Испания) 3:1
2 ноябрь, 00.45, "Уэмбли"
Голлар:
1:0 – 27 Алли, 2:0 – 56 Алли, 3:0 – 65 Эриксен, 3:1 – 80 Роналду.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд (Сиссоко, 24), Санчес, Вертонген, Триппьер, Эриксен, Дайер, Уинкс (Дембеле, 66), Дэвис, Алли, Кейн (Льоренте, 79).
Реал Мадрид – Касилья, Хакими, Начо, Рамос, Марсело, Каземиро, Модрич (Тео, 81), Кроос, Иско (Асенсио, 74), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар:
Дембеле (89), Рамос (90).
Луиш Каштру
Португалиялик мутахассис Зидан билан ЕЧЛнинг жорий мавсумида 2 бор тўқнаш келди. Ўйинларнинг ҳар икковида Донецкнинг "Шахтёр" жамоаси ғалаба қозонди. Статистика: 2 ўйин — 2 ғалаба (тўплар нисбати — 5:2).
Пеп Гвардиола
Зидан мураббий сифатида катта саҳнага чиққанидан бери уни Пеп билан солиштиришади. Сўнгги 5 йилдаги натижалар ҳисобга олинса, Зинедин испаниялик ҳамкасбидан 1 эмас, 3 қадам олдинда. Аммо, ўзаро тўқнашувлар масаласида французнинг тили бироз қисиқроқ. Пеп "Сити" билан Зиданнинг "Реал"ига қарши 2 ўйин ўтказиб, 100 фоизлик натижа қайд этган. Статистика: 2 ўйин — 2 ғалаба (тўплар нисбати — 4:2).
P.s.: Материлни ёзишда франциялик мутахассисга қарши 2 ва ундан ортиқ ўйинларда тўқнашган мураббийларнинг натижаларигина ҳисобга олинди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Comments