Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  31 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади” News

Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 9-турида сафарда “Мальорка”га (0:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Биз учрашув аввалини жуда ёмон бошладик. Биринчи бўлим сўнгги эса биз истагандек кечди. Иккинчи бўлимни яхши бошласакда, вазиятларимизни самарали якунлай олмадик. Олдинга интилишда давом этамиз, мавсум давомида ҳали кўплаб ўйинлар бор ва улар биз учун муҳим.

Бизга қарши жуда яхши тайёргарликка эга жамоа майдонга тушди. Улар бундай ўйинлари билан сўнгги поғоналарда юришга лойиқ эмас. Бу бизга қимматга тушди. Майдонда устунлик қилдик, бироқ кўп имкониятлар ярата олмадик. Муаммо шундаки, жамоамиз ҳар уч кунда ўзининг қандай кучга эга эканлигини намойиш этиши лозим. Жорий мавсумда нимадир ютишни истасак, бизга барқарорлик лозим бўлади.

Йўқотишлар – бу баҳона эмас. Ҳамма ўйинчиларимиз ҳам жароҳат олгани йўқ. Майдонга тушаётган ҳар бир футболчи “Реал” ўйинчиси эканлигини ҳис қилиши ва буни исботлаши шарт”, деди қироллик клуби устози.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика