Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Зидан - иккинчи Ферги. Бироқ у МЮни ўзгартиради дегани эмас News

Зидан - иккинчи Ферги. Бироқ у МЮни ўзгартиради дегани эмас

"Олд Траффорд"дагилар Моуриньодан кейинги ҳаётни ўйлашни бошлаб юборишган.

Жамоа раҳбарияти туфайли Луи Ван Гал билан бўлган воқеалар яна қайтарилмоқда. Англия кубоги финалидаги ғолибликдан кейин берилган истеъфони голландиялик мутахассис хоинлик деб ҳисоблаганди.

"Юнайтед"нинг сўнгги икки мураббийлари қийинчиликсиз танлаб олинди: кўплаб совринларга эга чиққан, кучли ва ўша паллада ишсиз эди. Уларга чегарасиз эркинлик берилди ва шундай ҳолатда ҳам жамоанинг қайта яралиши юзага келмади.

Ҳозирча МЮ ривожланиш йўлига тушиб олишдан анчагина узоқда, ва шуни тахмин қилиш мумкин-ки, Моуриньонинг ўрнида ишлайдиган инсон ҳам португалиялик ҳамда Ван Гал давридаги принципни танлайди. Зидан - клуб раҳбарияти ва Эд Вудворд учун ажойиб вариант.

ЕЧЛдаги уч соврин билан "Реал" тарихига ажойиб равишда кирган мураббий кутилмаганда истеъфога чиқди. Француз - айни дамда ишсиз юрган энг машҳур мураббий. У ёш, ғайратли ва мухлислар учун ҳам қизиқарли.

"Юнайтед"нинг кўплаб мухлислари Сер Алексни эслатиб юбораётган Зиданни ҳозироқ "Олд Траффорд"га олиб келишни истамоқда. Ажабланарли жойи йўқ: унинг кўриниши шотландияликнинг фонини беради (Сер Алекс ҳам ёшлигида жамоага келган, муваффақиятларга ўч бўлган), шунингдек, иш услуби ҳам.

Зидан Ферги каби, фақатгина тактиканинг даҳоси эмас, шунчаки доҳий! Унинг "Реал"и олиниши мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. Баъзида рақибни жарима майдончаси ичида қамаб қўйган бўлса, айрим вазиятларда қарши ҳужумларда жазолади. "Реал" жуда ёмон ўйин кўрсатган вақтлари ҳам бўлди, аммо улар ўз кучи билан буни ювиб кета олишди.

"Юнайтед"да ҳам шундай эди - машҳур Ферги-тайм жамоанинг кўплаб ўйинларини қутқариб қоларди ва ажойиб тарих яратарди. Зидан ҳам жамоасини ушбу шароитга мослаштирди ва шундан қобилиятни сингдирди. У таркибда катта ротацияни амалга оширди, бироқ ўшанда у ёки бу футболчиларнинг ўзини кўрсата олишини ҳам ҳисобга олди.

Ниҳоят, у Моуриньо "Мадрид"да ҳам "Манчестер"да ҳам ярата олмаган бирдамликни ярата олди. Захирада ўтирган футболчи ҳам Зиданга ишонч билдирди ва ўз вақтини кутди.

Зидан ва "Манчестер Юнайтед" бир-бири учун яралгандек. Бироф "но" томони бор: Зидан боргунига қадар "Реал"да "Манчестер"дагидек муаммолар йўқ эди. Рафа Бенитес ярим йил давомида бунчалик даражада ёмон ишламаганди.

"Манчестер"даги ишлар жуда ёмон. Табассум ва катта ваъдалар билан жамоага келган мураббийлар 6 ойдан кейин ўлим билан юзлашаётганлар каби бўлиб қолмоқда. Раҳбарият рекорд даражада даромадга эга бўлмоқда, бироқ вазият ҳал бўлмаяпти: мураббийга абсолют даражада эркинлик берилмаётган бўлса, раҳбариятнинг ўзи ҳам трансферларни тўлиқлигича назорат қила олмаяпти.

Моуриньонинг ўрнида ишлайдиган инсон эса катта эҳтимол билан жамоанинг асосини сақлаб қолмайди. Ҳудди "Реал"даги каби Зидан ўз услубига мос тушганларнигина олиб қолади ва катта ўзгаришларни амалга оширади. Зинедин "Реал"га жуда кам футболчи трансфер қилди, Тэо ва Себальос эса перспективлик учун олинганди. Зизу бошқаларга намуна бўла олмайдиган жамоани қабул қилиб олди ва ҳар бир юлдузга ўзининг кучли томонини кўрсатиш учун имконият қилиб бераверди.

У яна бир марта жамоани "қайта қуриш" кераклигини сезганида, истеъфога чиқди. У "Манчестер Юнайтед"ни ҳам бошқатдан ярата олишни уддалармикин? "Реал" уч мавсум мобайнида асосий вазифаларини ўзгартирмади, бу вақтда "Юнайтед" қимматбаҳо трансферлар орқали ҳам етук жамоага айланмади.

Зидан ташлаган ҳар бир қадамида муаммоларни ҳал қилиши керак бўлди. Агарда у Ван Галдан кейин жамоада ишлаганида аллақачон сочи тўкилган бўларди, албатта бу хазил. Модрич ўрнига қайсар, агенти орқали гапирадиган Погба, Криштиану Роналдунинг ўрнига мелонхолик Марсьяль ва узоқ вақт бир темпда ўйнай олмайдиган Мата, Рамос ва Марселонинг ўрнида Смоллинг ва Шоу. Зиданнинг сочи ўсиб, яна тўкиладиганга ўхшайди.

Бу инсонлар Зиданни ўйинда қутқара олиши мумкинми, уларнинг барчаси ҳам режаларга кирадими? Шундай бўлмаган тақдирда, орадан бир неча ойлар ўтиб, ўз вазифаларини бажарадими ёки йўқ, шу ҳақида пичирлай бошлашади. Бундай ҳолатларда ҳар доим ўзинг учун энг керакли йўлни топиб олишинг керак.

Зидан "Реал"даги илк ярим йиллигидаёқ ишончга кирди, ЕЧЛда ғолибликка чиқди, чемпионатда ғалабали серия қайд этди. Шундан сўнг Перес жамоанинг ишларига аралашишга журъат қила олмади - у француз билан гапи бир жойдан чиқмаслигидан қўрқди. Бу ерда ҳар қадамда курашиш керак: футболчиларни бошқариш, раҳбарият билан яхши муносабат, асосийси жамоанинг биринчи ўринга қайтариш.

"Юнайтед" - юқори савияли футболчиларга тўла, бироқ бефарқлик ва тасодифий футболчилар билан шаклланган жамоа. Жамоанинг ўйинига маза бериш эса бир инсоннинг асосий вазифаси.

Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувини ўз қўлига олса, ўз одатидан чекиниши ва кўплаб трансферларни амалга ошишига тўғри келади. Кўплаб футболчилар жамоанинг савиясига тўғри келмайди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика