Latest news

21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  0 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  15 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  5 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  27 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  8 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6

Жеррард "Ливерпуль"нинг янги футболчилари топ-4га киришга ёрдам беради деб умид қилади News

Жеррард "Ливерпуль"нинг янги футболчилари топ-4га киришга ёрдам беради деб умид қилади

"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард клубга янги келиб қўшилган футболчилар жамоанинг бу мавсумда кучли тўртликка киришига ёрдам беришидан умидвор.
Мавсумлар оралиғидаги ушбу танаффусда "Энфилд"га Симон Миньоле, Коло Туре, Яго Аспас ва Луис Альберто каби футболчилар келиб қўшилди. Жеррард ушбу футболчилар "Ливерпуль"ни янада кучайтирди деб ҳисоблайди.

"Мавсум якунида кучли тўртликдан ўрин олиш, бизнинг мақсадимиз бўлмоғи лозим. Мен бу натижага жамоа билан кўп марта эришганман. Бизнинг ўрнимиз кучли тўртликда".

"Аспас бир неча сеҳрли хунарлари бор йигит экан. У жамоани кучайтириши аниқ. У жуда ёш бўлишига қарамай унинг иқтидорига ўзингиз гувоҳ бўласиз".

"Туре "Олимпиакос"га қарши ўйинда ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Миньоле эса дарвозамиз даҳлсизлигини таъминлади. Луис Альберто эса келажакни ўйлаб қилинган ҳарид. "Энфилд"да ўтказган ҳар дақиқаси унинг учун катта тажриба бўлади.

"Барча янги футболчилар жамоага яхши мослашиб кетишмоқда. Умид қиламанки яқин орада яна бир неча янги футболчилар жамоамизга қўшилади", дея футболчи сўзларидан Sky Sports иқтибос келтирмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика