Latest news

10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  0 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  2 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  8 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  8 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   5

Женнаро Гаттузо "Анжи"да!? News

Женнаро Гаттузо "Анжи"да!?

Сенсацион тарзда ўтган мавсумда премьер лигадан тушиб кетган "Анжи" яна кучлилар сафига қайтишга яқин турибди.
Биринчи дивизионда иккинчи ўринни банд этиб турган маҳачқалаликларнинг ҳисобида 68 очко мавжуд. Уларнинг энг яқин тақибчилари "Тосно"да эса 65. Икки жамоа ўртасидаги ўйинлар бир хил, 1:0 ҳисобида якунига етган. Сўнгги турда "Анжи" сафарда "Сахалин"га қарши майдонга чиқади. "Тосно" эса "Газовик"ни қабул қилади. Агар "Анжи" 20 тўп фарқи билан мағлубиятга учраса ва "Тосно" ғалаба қозонсагина тўғридан-тўғри премьер лигага чиқа олмайди.

Премьер лига йўлланмасини фақат қоғоздагина ҳал қилмаган жамоа 56 ёшли мутахассис Сергей Ташуевни истеъфога чиқарди. Клубни кучлилар сафига қайтара олган мураббийга нисбатан нима учун бундай муносабат кўрсатилганлиги ҳозирча маълум эмас. Ўз навбатида клуб ҳам ҳали буни расман эълон қилмаган.

"Championat.com"ни бошқа ОАВларга таяниб маълум қилишича, Сулейман Каримов ўз жамоасига машҳур Женнаро Гаттузони олиб келишни мақсад қиляпти. 37 ёшли собиқ футболчи шу кунгача Швейцариянинг "Сьон" ва Италиянинг "Палермо" клубларида фаолият олиб борган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика