Latest news

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

ЖЧ-2014 стадионлари. “Эстадио Кастелан” (Форталеза) News

ЖЧ-2014 стадионлари. “Эстадио Кастелан” (Форталеза)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс” ва Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Навбат “Эстадио Кастелан”га етиб келди.

“Эстадио Кастелан”нинг қурилиши 1969 йил бошланган ва 4 йилдан сўнг фойдаланишга топширилган. Стадиондаги дастлабки реконструкция ишлари Бразилия ҳали ЖЧ-2014 мезбонлигини қўлга киритмасидан олдин, 2001 йилда бошланганди. 2010 йилдан бошлаб реконструкция ишлари анча жадаллашган. Реконструкциянинг қиймати тахминан 250 миллион долларга баҳоланмоқда. Стадион Сеара штатига тегишли.



Тўлиқ номи: "Estádio Plácido Aderaldo Castelo"
Стадион қурилган: 1973  йил 11 ноябрь
Стадион эгаси: Сеара штати
Стадион сиғими: 67 037
Майдон узунлиги: 110х75
Стадион расмий сайти: arenacastelao.com



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадионга ташрифнинг рекорд миқдори футбол ўйини вақтида қайд этилмаган. Рим Папаси Иоанн Павел II иштирокидаги тадбирда кузатилган - 120 минг одам.

Ушбу стадионда энг кўп голни Жералдино Сарава урган. Бу футболчи айнан шу стадионда жами 98 та тўп киритган.

Стадион ичида Сеарага бағишланган футбол музейи мавжуд.

Барча хоҳловчилар стадион бўйлаб виртуал саёҳат қилишлари мумкин.

“Эстадио Кастелан”да Конфедерациялар кубоги-2013нинг учта ўйини бўлиб ўтган: Бразилия – Мексика (2:0), Нигерия – Испания (0:3) ва ярим финалдан ўрин олган Испания – Италия (0:0, пенальтилар сериясида 7:6).



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Уругвай – Коста Рика

17 июнь
Бразилия – Мексика

21 июнь
Германия – Гана

24 июнь
Греция – Кот Д’Ивуар

29 июнь
1/8 финал  (B1 – A2)

4 июль
1/4 финал



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика