Latest news

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  7 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3

ЖЧ-2014 саралаши. Европа. Плей-офф. Дастлабки ўйинлар олдидан News

ЖЧ-2014 саралаши. Европа. Плей-офф. Дастлабки ўйинлар олдидан

Кейинги йил Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этадиган сўнгги терма жамоалар номи кейинги ҳафтада маълум бўлади.
Куни кеча Жанубий Америка - Осиё, Шимолий Америка - Океания жамоалари ўртасидаги қитъалараро плей-офф ўйинларининг дастлабкилари бўлиб ўтди. Бугун эса Европа қитъасида тўртта плей-офф учрашувлари ташкил этилади.

Исландия – Хорватия
Бошланиш вақти: 23:55 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Рейкъявик, «Лейгардальсведлюр»
Ҳакам: Альберто Ундиано Мальенко (ESP)


Ларс Лагербек бошчилигидаги Исландия терма жамоаси кўпчилик томонидан ушбу саккиз жамоа орасида энг кучсизи деб тахмин қилинмоқда. Аммо таркибга эътибор қилсак бундай фикр нотўғри эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Альфред Финнбогасон, Колбейн Сигторссон, Йохан Гудмундссон, Гилфи Сигурдссон...

Хорватлар плей-оффга бош мураббийни алмаштирган ҳолда кириб келишди. Игор Штимацнинг ўрнига Нико Ковач келди. Хорватия сафида беш нафар футболчида биттадан сариқ карточка бор. Қуйидаги футболчилар бугун огоҳлантириш олишса жавоб баҳсини ўтказиб юборишади: Чорлука, Модрич, Кранчар, Манджукич, Ракитич. Шунингжек Стринич ва Оличнинг соғлиқлари билан муаммолар бор.
Тахмин – 2:1  



Греция – Руминия
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Пирей, «Георгиос Караискакис»
Ҳакам: Педру Проэнса (POR)


Бугунги ўйинлар орасида энг зерикарлиси бўлиши кутилмоқда. Сабаби Греция жамоаси иштирокидаги ўйинларда 16та гол урилган холос. Бундан ташқари Грецияни «1:0 терма жамоаси» деб аташларини ҳам қайд этиш лозим. Хатто Лихтенштейнга қарши ўйинда ҳам Фернанду Сантуш шогирдлари битта гол уриб олиб эътиборни ҳимояга қаратишганди. 10та ўйинда Греция 8та ўйинда гол ўтказмади!

«Кўпчилигимиз учун сўнгги имкон», - дейди Руминия терма жамоаси ҳужумчиис Мариус Никулае. Руминия сўнгги бор 1998 йилда иштирок этганди. Шу боис руминлар учун бу икки ўйиннинг аҳамияти ҳақида ортиқча тўхталиб ўтиш шарт бўлмаса керак. «Бастия» ва Руминия терма жамоаси ҳужумчиси Клаудиу Кешеру «Бразилияга яёв боришга» ҳам тайёр эканини маълум қилди.
Тахмин– 1:0



Португалия – Швеция
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Лиссабон, «Эштадиу ду Бенфика»
Ҳакам: Никола Риццоли (ITA)


Португалия ва Швеция ўртасидаги ўйинни қўрқмасдан марказий дейиш мумкин. Сабаби ҳар куни ҳам Криштиану Роналду ва Златан Ибрагимович тўқнашувини кўравермаймиз. Бу икки футболчи учун плей-оффдаги ғалаба фақат Бразилияга йўлланма олиш билан муҳим эмас. Ғолиб футболчи «Олтин тўп» учун курашда фаворитга ҳам айланади. Кришти ҳам, Ибра ҳам даъвогарлар сафида.

Фақат бугунги эмас иккала ўйинда Пириней ярим ороли вакили фаворит ҳисобланмоқда. Португалия терма жамоаси футболчиларининг даражаси скандинавлардан устунроқ. Португалиянинг деярли барча футбочлиси топ лигаларда, топ клубларда ўйнашади, шведларда эса бундай эмас. Бошқа томондан «сариқ-кўклар»да шундай жамоавий руҳ борки бунга Португалия ҳавас қилса арзийди. Шведлар жисмоний томонлама рақиб билан тенгма тенг ўйнашга қодир.
Тахмин – 1:1




Украина – Франция
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент)
Ўтказилиш жойи: Киев, «Олимпийский»
Ҳакам: Жунейт Чақир (TUR)


Украинага қуръада омад келмаган деб айтиш тўғри бўларди, французлар Киевга келишади. Бошқа томондан тўрт йил олдин Украинага Греция тушганида барча қувонганди, аммо якунда нима бўлганди? Тўғри топдингиз, мағлубият. Бу билан Украина учун бешинчи марта плей-оффда ўйнайди. Олдинроқ МДҲ вакили Хорватия, Словения, Германия ва Греция билан ўйнаган. Украинлар биронтасида ғолиб чиқишмаган, Киевдаги икки ўйин 1:1 ҳисобида тугаган. Михаил Фоменко жамоасига тўлиб тошган «Олимпийский», шунингдек жамоа ҳужумчилари Ярмоленко ва Коноплянка ёрдам бериши мумкин.

Францияни яқинда қабул қилиб олган Дидье Дешам учун Украинага қарши ўйинлар дастлабки муҳим синов бўлади. Гуруҳда Испанияни ортда қолдира олмади, Белоруссия, Грузия ва Финляндиядан тепада туриш эса мураббийсиз ҳам эпласа бўладиган иш. Франция матбуоти термага жуда катта босим уйиштирмоқда, агар жамоа мундиалга чиқа олмаса Дешам ишдан ҳайдалиши аниқ. Агар Франция мағлуб бўлса Франк Рибери «Олтин тўп»дан ҳам қуруқ қолиши мумкинн. Шу боис иккала томон учун ҳаёт мамот ўйини бўлишига шубҳа йўқ.
Тахмин – 1:1


allsport-news.com сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика