Latest news

09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  1 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  2 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1

ЖЧ-2014. Превью. Колумбия ва Кот-Д'Ивуарнинг илк тўқнашуви News

ЖЧ-2014. Превью. Колумбия ва Кот-Д'Ивуарнинг илк тўқнашуви

Колумбия ва Кот-Д'Ивуар дастлабки ўйинда ғалаба қозонишди, шу боис бугунги тўқнашув гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши мумкин.
Яққол фаворити бўлмаган гуруҳда ҳар бир очко жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Биринчи ўйинни ютган жамоалар ўртасидаги баҳсда зафар қучган жамоа плей-офф сари катта қадам ташлайди. Кейинги босқич иккала жамоа учун тарихий натижага айланади.

1-тур учрашувлари

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1 Ўйин ҳақида

Колумбия – Греция  3:0  Ўйин ҳақида




Колумбия - Кот-д'Ивуар
19 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Ховард Уэбб (Англия)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Майкл Малларки (Англия), Даррен Канн (Англия)
Захира ҳаками:
Виктор Карилло (Перу)

Тахминий таркиблар
Колумбия
: Оспина — Суньига, Сапата, Йепес, Армеро — Санчес, Гуарин — Куардадо, Родригес, Ибарбо — Гутьеррес

Кот Д'Ивуар: Барри — Орье, Зокора, Бамба, Бока — Дие, Тиоте, Яя Туре — Калу, Бони, Жервиньо

Жароҳат олганлар: Бакка — Я Конан

Дисквалифиция қилинганлар: йўқ




Учрашувдан олдинги фикрлар

Хосе Пекерман (Колумбия бош мураббийи):

"Биз ўз стилимизни сақлаб қолишимиз керак, рақибни ҳурмат қиламиз. Рақиб ўз кучи ва иродасини ишга солиши аниқ. Кот Д'Ивуарда бир қатор етакчи футболчилар бор, уларга қарши ниҳоятда эҳтиёткор бўлимиз керак".

Сабри Лямуши (Кот Д'Ивуар бош мураббийи):

"Грецияга қарши ўйин Колумбиядан хавфсираш мумкинлигини кўрсатиб берди. Греклар кучли ҳимояга эгалар, Колумбия учта гол урди. Рақибимизнинг ҳужуми жуда кучли, уларга катта бўш жой қолдириш керак эмас. Японияга қарши баҳс бизга ишонч бағишлади ва плей-оффга чиқишимиз мумкин. Учрашувдан олдин ғалабага умид қиламиз".



Қизиқарли фактлар
- Ушбу икки жамоа ҳозирга қадар умуман тўқнаш келишмаган. Бразилиядаги баҳс ўзаро илк ўйин бўлиб тарихга киради.

- Колумбия терма жамоаси ҳозирга қадар мундиалларда умуман кетма-кет иккита ўйинни мағлубиятсиз ўтказмаган.

- Колумбия 2013 йил сентябрь ойидан буён мағлуб бўлмаяпти. Уларнинг мағлубиятсиз сериясида 8тага етди.

- Кот-Д'Ивуар 2013 йил июль ойидан буён ўтказилган ўйинларда ўз дарвозасидан камида битта гол ўтказиб келмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика