Latest news

09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  0 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  1 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1

ЖЧ-2014. Превью. Италия - Коста-Рика News

ЖЧ-2014. Превью. Италия - Коста-Рика

Коста-Рика Уругвайдан сўнг Италияни лол қолдира олармикин?
"D" гуруҳида яққол аутсайдер деб айтилган Коста-Рика ушбу квартетдан 1/8 финалга муддатдан олдин чиқиши мумкин бўлган ягона жамоа бўлиб турибди. Ушбу сенсацияни амалга ошириш учун костарикаликлар Италияни мағлуб этишлари керак. "Скуадра Адзурра" эса Уругвайнинг хатосини такрорламаслиги керак.

Италия бугун ютса ҳам кейинги босқич масаласини расман ҳал қилмайди, аммо йирик ғалаба қозонса Уругвайга қарши баҳсдан олдин яхшигина устунликка эга бўлади.




Италия – Коста-Рика
20 июнь. 21:00
Ресифе. “Арена Пернамбукано” стадиони.
Бош ҳакам:
Энрике Оссес (Чили)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Карлос Астроза (Чили), Серхио Роман (Чили).
Захира ҳаками:
Неант Алиум (Камерун)

Тахминий таркиблар:
Италия:
Буффон — Абате, Барцальи, Кьеллини, Дармиан — Де Росси — Кандрева, Мотта, Пирло, Маркизио — Балотелли

Коста-Рика: Навас — Гамбоа, Дуарте, Гонсалес, Уманья, Диас — Руис, Борхес, Техеда, Боланьос — Кэмпбелл



Ўйиндан олдинги фикрлар:

Чезаре Пранделли (Италия бош мураббийи):

"Бизни нима кутаётганини жуда биламан. Костарикаликларда яхши жамоа шаклланган. Жуда кучли жамоа, уларга қарши баҳс биз учун осон кечмаслиги аниқ. Рақиб сафида учта ажойиб футболчи бор".

Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика мураббийи):

"Биз Уругвайга қарши ўйиндан ҳам яхшироқ ўйнамоқчимиз. Ҳа, биз "ўлим гуруҳидамиз", сабаби барча тўртта жамоа кучли".



Ўзаро ўйинлар

Ушбу икки жамоа ўзаро бир марта тўқнаш келишган. 1994 йилдаги баҳсда Италия ғалаба қозонган - 1:0

Қизиқарли фактлар

Англияга қарши ўйинда Италиянинг 93 фоиз паслари аниқ бўлди. Бу 1966 йилдаги мундиалдан бери энг юқори натижа.

Коста-Рика ҳеч қачон ЖЧда кетма-кет икки марта ғалаба қозонмаган. Бироқ Европа жамоаларига қарши кечган 6та баҳснинг барчасида гол урган.

Италия Жаҳон чемпионатида кетма-кет 15та ўйинда тўп киритган. Бу ЖЧ-2014 иштирокчилари орасидаги рекорд натижа саналади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика