Latest news

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  6 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  9 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  3 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

ЖЧ-2014. Превью. Бельгия - Россия News

ЖЧ-2014. Превью. Бельгия - Россия

Жазоир устидан қийин ғалабани қўлга киритган Бельгия терма жамоаси Корея билан дуранг ўйнаган Россияга қарши майдонга тушади.
Бельгия – Россия
22 июнь. 21:00
Рио Де Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия).
Захира ҳаками: Карлос Вера (Эквадор)

(тахминий таркиблар)

Бельгия: Куртуа — Альдервейрельд, Компани, ван Бюйтен, Вертонген — Витсель, Феллаини — Мертенс, де Брейне, Азар — Лукаку

Россия: Акинфеев — Ешенко, В. Березуцкий, Игнашевич, Д. Комбаров — Денисов, Глушаков — Самедов, Дзагоев, Кокорин — Кержаков

Жароҳат олганлар: йўқ

Сўроқ остида: Компани (Бельгия)



Ўйиндан олдинги фикрлар

Марк Вильмотс (Бельгия бош мураббийи):

"Россия — жуда тажрибали жамоа, аммо биз ғалаба қозонмоқчимиз. Ҳеч қачон дуранг учун ўйнамаймиз, ғалаба истаймиз. Ғалаба қозонсак плей-оффга чиқамиз, буни тезроқ ҳал қилмоқчимиз".

Фабио Капелло (Россия бош мураббийи):

"Бельгия саралашда барчани лол қолдирди. Жуда яхши ташкил этилган жамо, улар кучли футболчиларга эгалар. Айниқса бурчак тўплари ва жарима тўплари вақтида жуда хавфли, диққатли бўлиш керак. Бу жамоани ҳам, Россияни ҳам ҳурмат қиламан".



Ўзаро ўйинлар:

Ушбу жамоалар уч бор тўқнаш келишган. Бельгия икки бор ютган ва дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати: 5:2. Бельгия ва Россия ЖЧ-2002 гуруҳ босқичида ўзаро ўйнашган. Ҳал қилувчи турдаги баҳсда бельгияликлар Марк Вильмтоснинг голи эвазига зафар қучишган - 3:2.

Ўзаро сўнгги баҳс: (17.11.2010): Россия — Бельгия 0:2 (Лукаку 2та)



Қизиқарли фактлар


Дарвозабон Тибо Куртуа — Бельгия термасининг ҳақиқий тимсоли. У майдонга тушган ўйинларда жамоа умуман мағлуб бўлмаган (18та ўйин, 11 ғалаба, 7 дуранг, 10 "қуруқ ўйин").

Россия Жаҳон чемпионатларидаги охирги 8та голни фақат иккинчи бўлимда урган.

Бельгия ўтган икки мундиалда гуруҳ босқичида умуман мағлуб бўлмаган. 1998, 2002 бешта дуранг, битта ғалаба.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика