Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

ЖЧ-2014. "B" гуруҳида Голландия биринчи бўлди News

ЖЧ-2014. "B" гуруҳида Голландия биринчи бўлди

Бразилиядаги мундиалнинг "B" гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланди.
Ўтган турда кейинги босқичга чиққан икки жамоа номи маълум бўлиб улгурганди. Голландия ва Чили ўртасидаги баҳс гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши керак эди.

Баҳсда иккала жамоа анча эҳтиёткор тарзда ўйнади. Шу боис ҳам илк бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Лерой Фер боши билан чиройли гол уриб ҳисобни очди. Баҳс сўнггида ван Гал томонидан иккинчи бўлимда майдонга туширилган Депай ўзини кўрсатди - 2:0. Голландия гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Чили эса иккинчи бўлди.



Австралия ва Испания ўртасидаги баҳсда амалдаги жаҳон чемпионлари рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришди. Биринчи бўлимда терма жамоа сафидаги охирги ўйинини ўтказган Давид Вилья чиройли гол урди. Иккинчи таймда Фернандо Торрес ва Хуан Мата ўз номларини таблога ёздириб қўйишди - 0:3.



Энди Голландия ва Чили "A" гуруҳида дастлабки икки ўринни банд этган жамоаларга қарши майдонга тушишади.


Австралия - Испания 0:3
23 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Наваф Шукралла (Баҳрайн)
Голлар: Вилья 36, Торрес 69, Мата 82
Австралия: Райан, Макгован, Уилкинсон, Спиранович, Дэвидсон, Йединак, Маккай, Леки, Бозанич, Оар (14.Троиси, 61), Таггарт (Халлоран, 46)
Испания: Рейна, Хуанфран, Альбиоль, Рамос, Альба, Коке, Алонсо (21.Силва, 83), Касорла (10.Фабрегас, 68), Вилья (Мата, 56), Торрес, Иньеста
Огоҳлантиришлар: Спиранович 88 - Рамос 62


ГОЛЛАНДИЯ - ЧИЛИ 2:0
21:00. Сан-Пауло. "Коринтианс Арена".
Бош ҳакам
: Бакари Гассама (Гамбия).
Голлар: 1:0 – 77 Фер,  2:0 – 90 Депай.
Голландия – Силессен, Янмат, де Врей, Влар, Блинд, Н. де Йонг, Вейналдум, Снейдер (Фер, 75), Роббен, Кюйт (Конголо, 89), Ленс (Депай, 69).
Чили – Браво, Хара, Медель, Сильва (Вальдивия, 70), Исла, Диас, Гутьеррес (Босежур, 46), Мена, Арангис, Санчес, Варгас (Пинилья, 81).
Огоҳлантиришлар: Сильва (25), Блинд (64).


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Голландия330010 - 379
2Чили32015 - 326
3Испания31024 - 7-33
4Австралия30033 - 9-60

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика