Latest news

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

ЖЧ-2013. Ироқ ярим финалда! News

ЖЧ-2013. Ироқ ярим финалда!

Туркияда бўлиб ўтаётган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна битта ярим финалчиси аниқланди.

Ўтган йилги ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финалида тўқнаш келган Ироқ ва Жанубий Корея жамоалари бу сафар Жаҳон чемпионати чорак финалда ўзаро курашишди.

Ўйин ажойиб тарзда ўтди ва жамоалар голлар шоусини ташкил этиб беришди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида тугади. Қўшимча таймлар якунига 2 дақиқа қолганида ироқликлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса корейслар учинчи бора ҳисобни тенглаштиришди - 3:3. Ярим финал йўлланмаси пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда Ироқ ёшлари 5:4 ҳисобида ғалабага эришишди ва ярим финалга чиқишди. 

Энди Ироқ ёшлар терма жамоаси ярим финалда Уругвайга қарши майдонга тушади. Ўйин 10 июль куни Трабзон шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ироқ U-20 – Жанубий Корея U-20 3:3 (2:1, 0:1, 0:0, 1:1), пенальтилар серияси 5:4.
7 июль, 19.00, «Кадир Хас» 
Голлар:
1:0 – 21, пенальти Аттийя, 1:1 – 25 Квон Чхан Хун, 2:1 – 42 Шукор, 2:2 – 50 Ли Гван Хун, 3:2 – 118 Шукор, 3:3 – 120 Чжун Хен Чхоль. 
Ироқ U-20 – Хамид, Рубат, Аттийя, Аднан, Надим, Комил (Дургам, 111), Саиф, Тариқ, Абдул-Хуссейн (Хантош, 93), Шукор, Қосим (Шукан, 69). 
Жанубий Корея U-20 – Ли Чхан Гин, Сон Чжу Хун, Ен Чже Мин, Ким Ен Хван, Ким Сун Ву, Кан Сан Ву (Ли Гван Хун, 45), Ли Чхан Мин (Ву Чжу Сун, 106), Хан Сун Гю, Квон Чхан Хун (Чжун Хен Чхоль, 120), Шим Сан Мин, Ким Хен. 
Огоҳлантиришлар: Ким Хен (20), Надим (38), Кан Сан Ву (44), Саиф (49), Хан Сун Гю (91). 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика