Latest news

16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  3 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  1 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1

Жанубий Корея - Ироқ. Превью News

Жанубий Корея - Ироқ. Превью

Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея ва Ироқ ўртасидаги ўйин Сидней шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Жанубий Корея гуруҳда Уммон (1:0), Қувайт (1:0) ва Австралия (1:0) устидан ғалабага эришиб биринчи ўринни эгаллаганди. Чорак финалда корейслар қўшимча таймда Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ироқ эса "D" гуруҳида Иордания (1:0) ва Фаластинни (2:0) мағлуб этди, Японияга (0:1) ютқазиб қўйди. Чорак финалда 2007 йилги Осиё чемпионлари Эрон билан кечган драматик баҳсда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида зафар қучишди - 7:6.

Ироқ ўз тарихида саккизинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши натижаси 2007 йил қайд этилган. Ўша йил Ироқ қитъа чемпиони бўлган.

Жанубий Корея учун бу йилги мусобақа 13-Осиё Кубоги саналади. Ушбу жамоа 1956 ва 1960 йилларда Осиёда тенгсиз бўлган.

Бу икки жамоа ўзаро 16 марта тўқнаш келган. Корея бугунга қадар Ироқни 5 бор мағлуб этган. 10 марта дуранг қайд этилган ва 1 марта Ироқ зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам корейслар устун - 19:13.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида икки марта тўқнаш келишган. 1972 ва 2007 йиллардаги иккала ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида Ироқ икки бор ғолиб бўлган.

Ироқлик Ёсир Қосим чорак финалда Эронга қарши ўйинда мусобақадаги ўзининг иккинчи огоҳлантиришини олди. Шу боис у ярим финалда Жанубий Кореяга қарши майдонга туша олмайди.


Жанубий Корея - Ироқ
26 январь 2015. Сидней. 14:00
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара (Япония), Тошиюки Наги (Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика