Latest news

23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0

Жанубий Корея футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан илк Осиё жамоаси бўлишга қарор қилди News

Жанубий Корея футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан илк Осиё жамоаси бўлишга қарор қилди

Корея футбол ассоциацияси (КФА) 22 ноябрь, жума куни мамлакат футболини кейинги 20 йилда ривожлантириш бўйича дастурни эълон қилди.

Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу баёнот мамлакат футболи 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда эълон қилинган.

Хабар беришларича, Жанубий Корея мамлакат эркаклар миллий терма жамоасини 2033 йилга бориб, яъни, мамлакат футболининг юз йиллиги нишонланаётган вақтда ФИФА рейтингида кучли ўнликда бўлиши керак (2013 йил октябрь ойи рейтингида Жанубий Корея, Ўзбекистондан (55-ўрин) кейинги, 56-ўринда).

Бундан ташқари, терма жамоа футбол бўйича жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган илк Осиё жамоасига ҳам айланиши керак. Қайд этиш жоиз, Осиё жамоалари шу вақтгача футбол бўйича ЖЧларда ярим финалдан кейинги босичга чиқа олишмаган.

КФА миллий терма жамоа учун халқаро учрашувларни белгилаш тартибига ҳам ўзгартириш киритади. Бундан буён КФА халқаро учрашувлар муддатини камида 6 ой олдин келишади ва ўйинларин тайинланди, ўртоқлик учрашувлари эса ФИФА рейтингида 30-ўриндан юқори бўлган терма жамоаларга қарши ўтказилади. Шунингдек, миллий терма жамоа йиғин ўтказилиши ҳақида эълон берилганидан сўнг, мамлакат ёшлар ва олимпия терма жамоалари футболчилари ҳам катталар бирга шуғулланишади.

Жанубий Корея футболи раҳбарияти миллий чемпионатда ҳам қатор ислоҳотлар ўтказишни режалаштирган. Жумладан, маълум қилишларича, юқори икки дивизион профессионал жамоалар учун, 3- ва 4-дивизионлар ярим профессионал жамоалар учун, бешинчи дивизион эса ҳаваскор жамолар учун ажратилади, КФА эса айни вақтда бир-биридан алоҳида бўлган бу лигаларни бошқариш ва уларнинг фаолиятини юритиш жараёнини интеграция қилади.

Шунингдек, миллий чемпионат учрашувларига ҳакамларни тайинлаш жараёнини шаффофлаштириш учун КФА ҳакамларни учрашувларга компьютер орқали автоматлаштирилган тартибга тайинлаш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.

Yonhap’нинг КФАга асосланиб хабар беришича, мамлакат жаҳон футбол ҳамжамиятидаги ўз ўрнини янада ошириш мақсадида 2017 йилги ёшлар ўртасидаги ва 2019 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлигини қўлга киритишга умид қилмоқда. Жанубий Корея шу вақтгача 2002 йилги жаҳон чемпионати (Япония билан бирга) ва ўсмирлар ўртасидаги 2007 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика