Latest news

21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  0 21:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 20:43Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Навбаҳор" News

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Навбаҳор"

"Андижон" клубидаги ўзгаришлар ҳақида мақолани тақдим этгандик.
"Андижон"дан сўнг навбат "Навбаҳор"га.

Наманганда ҳам ишқибозлар футболни жуда севишади. “Навбаҳор” юқори ўринларда юрган йиллари стадионга камида 20 минг мухлис келарди. Бироқ вақт ўтиши билан жамоа ўртамиёнага, кейин эса олий лигада қолиш учун курашадиган клубга айланди. Оқибатда ишқибозлар аввалгидек эътибор бермай қўйишди. Лекин ҳозир ҳам кетма-кет ғалабалар қўлга киритилган пайтда стадионда томошабинлар сони бирданига кўпаяди. Мухлислар севимли жамоаларининг аввалгидек юқори савияда ўйин намойиш қилишини исташади. Афсуски, “Навбаҳор” бир неча йиллардан буён ўзгаришлар кўп содир бўладиган жамоага айланди қолди. Ҳар мавсум арафасида ўндан ортиқ футболчиларнинг келиши ва кетиши оддий ҳолга айланиб улгурди. Айнан шу энг ёмон ҳолат. Чунки жамоада анъаналар йўққа чиқиши билан унинг мавқеига путур ета бошлайди. Наманганда иқтидорли ёшлар кўп, бироқ уларнинг аксарияти охирги йилларда бошқа жамоалар сафида ўйнашни маъқул топишмоқда. Ҳеч йўғи клуб тарбияланувчилари орасида юқори савияда ўйнайдиганлари етишиб чиқмаяпти.

2014 йилги чемпионат бошланиши олдидан 14 нафар янги футболчи “Навбаҳор” таркибига келиб қўшилди. Уларнинг 6 нафари “Гулистон”, 3 нафардан “Бухоро” ва “Нефтчи”нинг собиқ аъзоларидир. Ҳозирча Бахтиёр Ашурматов таркибга жалб қилган ўйинчилар ўзларидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Ашурматов камтарона бюджет ва энг яхши саналмаган футболчилар билан бинойидек ўйин кўрсатиш мумкинлигини ўтган йили “Гулистон”даги фаолияти орқали исботлади. Балки, Наманганнинг бош жамоасини ҳеч бўлмаганда ўртамиёна даражага олиб чиқишни уддалар. Айтганча, “Навбаҳор”ни 2013 йил жамоа сафида майдонга тушган 16 нафар ўйинчи тарк этган! Ўзгаришлар рақами 30га тенг. Бунинг қандай самара беришини ўйинлар давомида кузатиб борамиз. 



“НАВБАҲОР”
Келди                                     Қаердан

Хуршид Хўжаев                      “Гулистон”
Дониёр Усмонов                     “Гулистон”
Дурбек Умаралиев                 “Сўғдиёна”
Раҳматилло Бердимуродов   “Насаф”
Юрий Рижко                            “Бухоро”
Шукур Пўлатов                        “Нефтчи”
Тоҳир Шамсиддинов              “Гулистон”
Мансур Саидов                       “Нефтчи”
Бахтиёр Ёқубов                      “Нефтчи”
Алишер Маҳмудов                   “Бухоро”
Элёр Жаҳонов                        “Гулистон”
Роббим Ҳасанов                     “Гулистон”
Отабек Валижонов                 “Бухоро”
Шаҳбоз Эркинов                    “Олмалиқ”

Жамоани тарк этганлар (2013 йил ўйнаган таркибдан): Рўзимбой Аҳмедов, Абдураззоқ Жўраев, Виктор Мочалов, Леонид Кошелев, Жаҳонгир Меҳмонов, Рустам Аъзамов, Темур Султонов, Павел Леус, Александр Лупашко, Акрам Баҳриддинов, Денис Романенко, Виталий Почуев, Абдумажид Тоиров, Абдуазиз Султонов, Оятилло Муҳиддинов, Аюбхон Гаппаров.

Наманганда бу йил деярли янги жамоа шакллантириляпти. Лекин буни “Андижон” билан таққосласак, “Навбаҳор”даги вазият анча яхши. Ҳар ҳолда, жамоа камида ўз майдонида исталган жиддий рақибга муаммо яратади. Буни “Насаф” билан учрашувда Ашурматов шогирдлари исботлаб улгуришди. Йилдан-йилга ўзгаришлар сони, ижарага олинган футболчилар сонини камайтириб бориш орқали жамоани яна юқори савияга олиб чиқса бўлади. 2012 йилги таркибдан 9 нафар футболчи ҳамон наманганликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўша ўйинчиларнинг барчаси маҳаллий футболчилардир. Демак, уларга эътибор бериш ва имконият тақдим қилиш ҳеч қачон зарар келтирмайди. Янги стадион ишга туширилгач, бу борада “Навбаҳор”да янада олдинга силжиш кузатилишига умид қиламиз.

2012 йилги таркибдан қолган футболчилар: Дурбек Умаралиев, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдадаев, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Собир Ҳамидов, Ғайрат Жўраев, Абдумалик Абдуллаев.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика