Latest news

19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  0 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  1 19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  3 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  7 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  11 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  3 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  7 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  3 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  2 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  9 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  20 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор" билан машғулот ўтказдим дегани бу клубга ўтдим дегани эмас" News

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор" билан машғулот ўтказдим дегани бу клубга ўтдим дегани эмас"

Жаҳонгир Жиямуродов ўзининг "Бунёдкор"га ўтгани борасидаги гап сўзларга изоҳ бериб ўтди.
- Мен "Насаф"ни ҳали тарк этганим йўқ. Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида даволанаяпман ва тўғриси бир вақтнинг ўзида жисмоний машқлар билан машғулман. Менинг "Бунёдкор" жамоасига ўтганим ҳақидаги гап-сўзлар ҳам асоссиз. Тўғри, мен "Бунёдкор" жамоаси базасида машқлар ўтказаяпман, аммо бу мени "Бунёдкор" жамоаси аъзосига айланди дегани эмас. Менга "қалдирғочлар" томонидан ҳаттоки шартнома ҳам таклиф этилгани йўқ. Мен ва "Насаф" клуби ўртасидаги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрида расман ниҳоясига етади. Демак, мен ҳамон "Насаф" аъзоси ҳисобланаман. Шуни мухлисларга етказиб қўйишингизни истардимки, клуб билан расман шартнома муддатини ўзайтириш бўйича музокара ҳам ўтказганимиз йўқ. Мени Тошкентда даволанаётганим ҳақида жамоа шифокори хабардор, мен у киши билан доимо соғлигим ва жисмоний ҳолатим бўйича маслаҳатлашиб тураман.

Келаси мавсумда қайси клубда фаолият юритишимни ҳозирча ўзим ҳам билмайман. Аммо мени мухлислар тўғри тушунишларини ҳоҳлардимки, мен футболчи сифатида майдонда ҳаракат қилишни ҳоҳлайман, заҳира ўриндиғида қолиб кетиш ҳар бир футболчи учун жуда оғир бўлганидек, буни мен ҳам ҳоҳламаган бўлардим. Шундай экан, мабода менинг меҳнатим қадрдон жамоамга керак бўлса, бунга доимо тайёрман, мабода керак бўлмаса, бошқа жамоа танлашимга тўғри келади. Буни тўғри қабул қиласизлар деган умиддаман, - дейди Жаҳонгир Жиямуродов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика