Зейтуллаев: "Италияда Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда"
02 oct 2020 13:13
News
Зейтуллаев: "Италияда Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда"
"Ўзбекистондан Россияга кетиш бошқа нарса. Ватанимизда русча гаплашишади ва тил тўсиғи у қадар сезилмайди. Италияга йўл олганингизда эса инсонлар ўртасида умуман бошқача муносабатлар, бошқача тил ва ўзларининг маданий жиҳатлари сезилади. Мен ҳатто бу ердаги футболнинг ўзига хосликлари ҳақида гапирмаяпман ҳам.
Италияга келганимда, маҳаллий футбол тактикасининг мураккаблиги мени ҳайратга солганди. Чет эллик буни бирдан тушуниши жуда қийин нарса. Италияда улар Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда. Агар у ростдан ҳам очиқ бўлса, унга қийинчилик юзага келмайди.
Шомуродов "Ювентус"даги иккинчи ўзбек футболчиси бўлиши учун нима қилиши керак? Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Аммо, олдин "Женоа"да ўз ўрнини эгаллаши керак. "Ювентус"га кириш қийин. Элдорга Генуя клубида ўз ўрнини эгаллашини тилайман, бу ажойиб бўлар эди", - дейди Зейтуллаев.
→ Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади
Comments