"Зенит" "Ливерпуль" футболчиси учун 9 млн фунт таклиф қилади (Daily Mail)
19 jul 2020 00:58
News
"Зенит" "Ливерпуль" футболчиси учун 9 млн фунт таклиф қилади (Daily Mail)
"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби хорватиялик футболчи учун 9 миллион фунт таклиф қилишга тайёр, деб хабар қилди Daily Mail. Рус клуби раҳбарияти Ловрен жамоани тарк этадиган Бранислав Ивановичнинг ўрнини босишига ишоняпти.
Аммо "Зенит"нинг таклифи рад қилиниши мумкин. Мерсисайдлилар Деян учун камида 15 миллион фунт талаб қилиши кутилмоқда.
Ловрен "Ливерпуль" билан яна бир йилга мўлжалланган шартнома бор. "Қизиллар"да эса футболчи билан шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти сақланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Ловрен "Ливерпуль" таркибига 2014 йилда ("Саутгемптон"дан) келиб қўшилганди. У АПЛнинг жорий мавсумида 10 та учрашув ўтказди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments