Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  3 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  55 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Зебенерштрасседа "RRR" билан хайрлашишди News

Зебенерштрасседа "RRR" билан хайрлашишди

"Бавария" сафида ўзининг сўнгги мавсумини ўтказган жамоанинг афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья кеча клуб қароргоҳидаги охирги машғулотини ўтказишди.

Германия Кубоги финалига тараддуд кўраётган "Бавария" кеча клуб қароргоҳи бўлмиш Зебенерштрасседа машғулот ўтказди ва финал ўтадиган Берлин шаҳрига учиб кетди.

Кечаги машғулот Франк Рибери, Арьен Роббен ва Рафинья учун Зебенерштрасседаги охирги иш кунига айланди. Машғулотдан сўнг қароргоҳдаги барча ходим ва персоналлар учала футболчи учун хайрлашув маросимини ўтказишди. Клуб афоналарига айланган мазкур футболчилар билан барча ходимлар жуда илиқлик билан хайрлашишди. Уларга кутилмаган сюрприз ва эсда қоларли онларни тақдим этишди. Шу ўринда Рибери, Роббен ва Рафинья ҳам Зебенерштрассе ҳамда клубдаги барча персоналларга чуқур миннатдорчилик билдириб, уларни соғиниб қолишларини алоҳида таъкидлашган.


Қайд этиш керакки, 25 май куни Берлинда бўладиган Германия финалидаги "Лейпциг"ка қарши ўйин "RRR", яъни "Роббери" ва Рафинья учун "Бавария" сафидаги охирги ўйинга айланади.


Ўтган ҳафтада Бундеслиганинг охирги тури доирасида "Альянц Арена"да "Айнтрахт" билан чемпионлик баҳсида ўйнаган "Бавария" йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихидаги 29-чемпионликни нишонлади. Бу эса Риберининг тўққизинчи, Роббеннинг саккизинчи ва Рафиньянинг еттинчи чемпионлигига айланди. Шунингдек, мазкур чемпионлик тўқнашувида "Роббери" Мюнхендаги ўз уйига айланиб қолган стадионда охирги беллашувини ўтказиб, мазкур баҳсда захирадан тушган ҳолда "Роббери" ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишганди. Рибери жамоасининг тўртинчи, Роббен эса бешинчи голини урди.

Эслатиб ўтамиз, Франк Рибери "Бавария" 12, Роббен 10 ва Рафинья 7 мавсумни ўтказишди. Қайд этиш керакки, мазкур футболчилар "Бавария" билан қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эгалиқ қилишган.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика