Latest news

22:45Эдерсон Саудия Арабистони клуби билан келишувга эришди  0 22:35Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 1:1 (онлайн ҳисоб)  11 22:25"Андижон" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди ва кейинги босқичга йўл олди  31 21:58Инзаги Б Серия клуби бош мураббийига айланди  1 21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  6 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  3 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1

Зайниддин Зидан: “Реал” учун ҳамиша чиройли футбол муҳим бўлган” News

Зайниддин Зидан: “Реал” учун ҳамиша чиройли футбол муҳим бўлган”

“Реал”нинг янги бош мураббийи Зайниддин Зидан “Сантьяго Бернабеу”да илк матбуот анжуманида иштирок этди.


Унда собиқ футбол юлдузи жамоаси қандай ўйнаши ва барча футболчиларнинг ўрни муҳим эканини таъкидлади.

- Футболчиларга нима дедингиз?

- Биринчи сўзларим уларга қаратилди. Бу мен учун жуда муҳим эди. Уларга янги давр бошланаётгани ва олдимизда эришишимиз шарт бўлган мақсадлар борлигини айтдим.

- Қандай футбол намойиш этишга интиласиз?

- Чиройли футбол ҳамиша “Реал” учун муҳим бўлган. Шунга ҳаракат қиламан: ҳужумкор ва барқарор ўйин. Майдонда ишимизни яхшироқ бажаришга уринамиз ва машғулотда диққатини жамлаган ва интилувчан жамоани кўрдим. Улар ҳамма нарсадан қониқишмоқда.

- Хамес ва Иско билан боғлиқ ҳолат қандай бўлади? Улардан фойдаланасизми?

- Биринчи ўринда жамоада барча муҳим эканлигини таъкидлайман. Хамес ва Иско – ажойиб футболчилар ва улар жамоа учун муҳим. Барчасини қандай ҳал қилишимизни кўрамиз.

- Ҳозир Гвардиола билан таққослашларидан қочиш имконсиз.

- У билан мени таққослаш керак эмас: у бошқа, мен вазифани имкон қадар яхши уддалашга уринаман. Гвардиола амалга ошираётган иш ғаройиб, лекин ўзимни унга солиштирмайман. Футболчилик пайтимда ҳам у билан ўзимни таққосламасдим, ҳозир ҳам шундай қоламан.

- “Ундесимаорзуми ёки имкон борми?

- Бу либосда ҳамма нарса мумкин ва ғалабалар клуб учун ўта муҳим. Мадридда асосий мақсад барча ўйинларда ютиш ва Чемпионлар лигасида зафар қучиш. Ҳамиша шундай бўлиб қолади.

- Тайинланувдан кейин бошингиз айланиб, ишни бошлашдан аввал қўрқув ҳис этдингизми?

- Ҳиссиёт яхши бўлди. Ўйлашимча, ҳеч қачон мураббий бўлишга тайёр бўлмайсан, боз устига бундай савияда мураббийлик қилсанг. Мен мақсадларга эришишга шайланганман ва умид қиламанки, бу ижобий натижаларга олиб келади.

- Жамоа билан ишни июлдан бошлаш осонроқ бўлармиди?

- Ҳа, лекин ярим йил ўтиб кетди. Ҳозир бу ердаман. Шу сабабли бу масала асосий ўринда эмас.

- Сиз Мадридда жуда машҳурсиз. Шунинг учун сизга бошқа мураббийларга нисбатан сабрлироқ бўлишади.

- Бундай деб ўйламайман. Мураббийнинг мақсади натижага эришиш. Менинг ҳолатимда ҳам шундай вазифа қўйилган. Бунда ўтмишда қандай ўйнаганимга эътибор берилмайди.

- “Кастилья”нинг ёш футболчиларига нисбатан муносабат билан юлдуз футболчиларга муносабат ўртасида қандай фарқ бўлади?

- Муносабат бошқача бўлади, чунки улар тажрибали футболчилар. Лекин гапим бир хил: иш, ўйинлар ва машғулот вақтида фаоллик.

- Жамоа билан қандай муносабат қуришни хоҳлайсиз?

- Ўйинчиларга яқинроқ бўлиб, яхши муносабатда бўлиш даркор. Жамоа учун жавоб бераман. Мен учун ҳаммаси яхши бўлиши муҳим.

- Қандай услубда ишлайсиз? Моуриньо ва Анчелоттидан нималарни ўргандингиз?

- Мен Моуриньо ва Анчелотти билан ишладим. Бундан ташқари, футболчилик давримда бир қатор мутахассислар билан ишлаганман. Улардан нималардир ўрганганман. Улар тажрибалари билан ёрдам беришган. Ҳозир эса ўзим истагандек мураббий бўлишим лозим. Барча менга шуни гапирди. Нимани хоҳласанг қил, бироқ бошқа мураббий қилганини эмас.

- Ўйинчилар мавсум ўртасида мураббий ўзгаришини қандай қабул қилади?

- Футболчиларни қўллаш зарур, улар яхши ишлашди. Ўзгаришлар рўй берди, лекин Бенитесга ҳурматни сақлаш лозим. У яхши иш олиб борди ва Рафаэлга омад тилайман.

- Футболчиларга қандай ғояни етказишни истайсиз?

- Умид ва ўйинда бирор нарсага эришиш учун интилиш клубнинг доимий характерига айланиши керак. Ғоям эса ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ўтиш ва тўпни назорат қилиш.

- Жамоангизда қандай ўзгариш бўлади?

- Ўзимдан нимадир қўшишни хоҳлайман, уни ҳужумкорроқ кўринишга келтирмоқчиман. Ўйинчилар майдонда ҳаракатларидан ҳузур олишлари лозим. Футболчиларга турли нарсаларни ўргатишим даркор.

- Сиз хотиржам инсонсиз. Энди жаҳонда энг машҳур клуб мураббийига айландингиз.

- Бу янги роль ва даврдир. Менда тайёрланишга кўп вақт бўлмади. Олдимда қийин вазифа турибди, лекин бу мени илҳомлантирмоқда. Бу имкониятдан фойдаланишим керак. Ҳаёт бунга имкон берди. Энг яхши клубда совринларга эга чиқишни хоҳлайман.

- Мураббийлар штабидан кимлар жой олади? Солари ёрдамчингиз бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

- Мен билан 3-4 киши ишлайди, улар аввал бирга ишлашган. Янги ёрдамчи қидирмаймиз.

- Бейл, Бензема ва Роналду тегиб бўлмас футболчи эканлигини аввалги мураббийлар айтишган. Сизда ҳам улар ўйнайдими?

- Ҳа, мен ҳар уч футболчини майдонга туширишни хоҳлайман.

- Шартнома борасида гаплашдингизми?

- Клуб билан яна икки ярим йиллик шартномам мавжуд. Ҳозирча барча масалани гаплашиб олмадик.

- Мухлисларга нима дейишни хоҳлаган бўлардингиз?

- Энг муҳими – умид. “Реал”да футболни жуда яхши тушунадиган ва жамоани доим қўллайдиган мухлислар бор. Улар жамоа билан фахрланиши учун қўлимиздан келган барчасини ишга соламиз.

- Мавсум охирида сизни нима қониқтиради?

- Барча совринларга эга чиқиш: икки мусобақани ютиш имкониятига эгамиз.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика