Latest news

09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  0 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  1 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  2 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1

Зафар Холмуродов: “Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш” News

Зафар Холмуродов: “Вазифамиз асосий таркибга муносиб футболчиларни тайёрлаб бериш”

Ёшлар лигасининг 1-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” 1:2 учрашувидан сўнг, жамоамиз устози Зафар Холмуродов ўз фиклари билан ўртоқлашди.

- Албатта лиганинг дастлабки турида ғалаба қозониш ёқимли. Барчани ушбу ғалаба билан табриклайман. Умид қиламанки, эртага асосий таркибимиз ҳам ғалабага эришади. Бугунги учрашув ажойиб бўлди. “Нефтчи” ёшлари ҳам бор кучларини ишга солишди. Таркибда ажойиб футболчилар йиғилишган. Бу ёшлар “Нефтчи” жамоасининг келажагидир.

Тўғриси, бугун бироз хавотир бор эди. Бунга сабаб, жамоамиз ҳар йили мавсумни деярли янги таркиб билан бошлайди. Дастлабки ўйиндан футболчилар бир-бирларини тушуниб кетиши қийинроқ кечади. Бугунги учрашувда ҳисобда олдинга ўтиб олганимиздан кейин, футболчиларимиз хотиржамликка берилишди, оқибатда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларимизга керакли кўрсатмаларни бердик. Мураббийда доимо заҳира тактикаси бўлиши керак. 

Биз иккинчи бўлимда бошқача тактика қўлладик. Натижасини кўриб турибсиз. Албатта камчиликларимиз бор, бу камчиликлар устида ишлаймиз. Футболчиларимизга доимо уқтиришга ҳаракат қиламиз, футболчида сафар ва уй учрашувларида фарқ бўлмаслиги керак. Яъни бўлажак профессионал футболчи сафарда ҳам, уй учрашувида ҳам бир хил ўйин намойиш қилишга ўрганиши керак. Ёшлар жамоамизда фаолият юритаётган, биз мураббийлар олдида доим бир долзарб вазифа туради. Бу ҳам бўлса, асосий таркибимизга муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Бу биз мураббийларнинг анъанасига айланиб улгурган. Бу йил ҳам бир қанча футболчиларимиз асосий таркибга ўтказилди. Умид қиламанки, бу футболчиларимиз ҳам, футбол ишқибозларининг эътиборини қозонишади.    

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика