Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  47 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  4 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  5 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  4 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? News

Зафар Полвоновнинг майдонга тушмагани, Ўзбекистондаги ҳужумчилар муаммоси, "Шўртан"нинг мақсади - Анвар Бердиев "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Локомотив" майдонида кичик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши қизиқарли ўйин бўлди. Учрашув охиригача курашдик, бироқ баҳс якунида концентрацияни йўқотиб қўйиб, аламли гол ўтказиб юбордик. 

- "Шўртан"ни йилдаги энг яхши ўйинини ўтказди деса бўладими?

- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Бу "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини эмас. Яхши ўйнаса жамоа ғалаба қозониши керак. Биз мағлубиятга учрадик. Энди буни ёддан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёрланишимиз лозим. 

- Ўтган турда Зафар Полвонов учта гол урганди. Бироқ у бугун захирада қолдирилди.

- Зафар Полвонов - ёши катта футболчи. Бугун "Локомотив"га қарши ўйинда бошқачароқ схемада ўйнашни ўйлагандик. Шу сабабли Зафар билан гаплашиб, ундан иккинчи бўлимда фойдаланмоқчи бўлгандик. Ўйинни кўрдингиз, бугун ҳар бир футболчидан жуда кўп жисмоний куч талаб қиларди. Шунинг ҳисобига бугун Зафар Полвоновни асосий таркибда майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у яна майдонга қайтади. 

- Мавсум тугашига 3 тур қолганида "Шўртан"нинг асосий мақсади қандай? 9 очко тўплаб, ўтиш турнирига йўлланма олишми?

- Албатта, биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Имкониятимиз бор экан, охиригача курашишни давом эттирамиз. Мақсадимиз - кучли бешликдан тушиб кетмаслик ва ўтиш турнирида иштирок этиш. Бунинг учун курашишда давом этамиз. 

- Ўзбек футболида нега Анвар Бердиевга ўхшаган ҳужумчи чиқмаяпти?

- Бўлади, бунга ишонаман. Биздан зўр ҳужумчилар бўлган. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Фақат улар билан ишлаш керак. Яна бир бор қайтараман, агарда мураббий футболчиликда ҳужумчи бўлмаган бўлса, жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак, бу менинг шахсий фикрим. Машғулотларда ҳужумчи ҳар бир кичик деталларгача эътибор қаратиши керак. Шундай бўлса Ўзбекистондан яна яхши ҳужумчилар чиқишни бошлайди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика