Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Зафар Полвонов: "Мақсадим кўпроқ голлар уриш" News

Зафар Полвонов: "Мақсадим кўпроқ голлар уриш"

"Сўғдиёна" - "Шўртан" (0:2) учрашуви қаҳрамони бўлган Зафар Полвонов учрашув ҳақида сайтимизга қисқача интервью берди.

"Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Бу ўйинда омад бизларга кулиб боқди. "Сўғдиёна" жамоаси ҳам ёмон ўйнамади. Шунчаки бу баҳсда уларнинг омади юришмади. "Сўғдиёна" жамоасининг ҳимоядаги хатоларидан унумли фойдаланиб, кетма-кет голлар уриб олдим. Ғалабада бутун жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди деб ўйлайман. Биринчи даврада нега бу даражада ўйнай олмаганимни тўхталадиган бўлсак, жароҳат олганим ва захирада қолиб кетганим ўйинимга бироз ёмон таъсир этганди. Шу боис биринчи давра ўйинларида ўзим истагандек ўйнай олмагандим. Ҳозир эса ҳаммаси жойида, жисмоний ҳолатим ҳам яхши. Умид қиламанки, келгуси учрашувларда ҳам голлар уриб, жамоамга фойда келтираман. Мақсадим имкон қадар кўпроқ голлар уриб, мураббийлар ишончини оқлаш ва мухлисларимизни хурсанд этиш", - дейди Зафар Полвонов.


Эслатиб ўтамиз, "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвонов Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Шўртан" баҳсида иккита гол киритди ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика