"Ювентус"нинг яна бир қанча қинғир ишлари очиқланди. Клубдан яна 15 очко олиб ташланиши мумкин!
27 jan 2023 00:43
News
"Ювентус"нинг яна бир қанча қинғир ишлари очиқланди. Клубдан яна 15 очко олиб ташланиши мумкин!
Олдинроқ Турин клуби 15 очкодан маҳрум қилинган ва шу сабабли А Серия турнир жадвалида 10-ўрингача тушиб кетганди. УЕФА эса клубни энди еврокубоклардан четлатиш вариантларини кўриб чиқаётгани эса "ўлганни устига тепгандек" бўлиб турганди.
Италия федерал прокуратураси клубнинг яна бир қанча қинғир ишларини аниқлади. "Юве" ковид даврида, яъни, 2019/20 ва 2020/21 йилги мавсумда сирли равишда футболчилар билан 4 ойлик маошдан воз кечиш борасида келишувга эришмоқчи бўлган. Бу эса Италия қонунларига зид ҳисобланади. Ўшанда футболчилар бундан бош тортган бўлишса-да, клуб футболчиларга фақат бир ойнинг пулини тўлаган. Аммо кейинчалик футболчиларга бу пуллар ўтказиб берилган.
Прокуратура бу ҳолатни фирибгарлик деб атаган ва "Ювентус"дан яна 15 очко олиб ташланишини талаб қилмоқда. Ундан ташқари клубни каттагина жарима кутиб турган бўлиши ҳам мумкин. Агарда "Ювентус"дан яна 15 очко олиб ташланадиган бўлса, сўнгги ўриндаги "Кремонезе" билан очколар тенг бўлиб қолади.
Comments