"Ювентус"нинг уч нафар асосий таркиб футболчиси "Интер"га қарши ўйнамайди
		
		10 jan 2022 19:09
        News	
	 
				 
				"Ювентус"нинг уч нафар асосий таркиб футболчиси "Интер"га қарши ўйнамайди
"Ювентус" Италия Суперкубоги доирасида "Интер"га қарши ўйин олдидан бир қатор асосий таркиб футболчиларини йўқотди.
			Ҳимоячилар Маттейс де Лигт ва Хуан Куадрадо дисквалификасия туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.
Нидерландиялик ҳимоячи кеча А Серия доирасида "Рома"га қарши ўйинда (4:3) майдондан четлатилди; колумбиялик футболчи эса сариқ карточка олиб, дисквалификацияга учради. Иккала дисквалификация ҳам Суперкубок ўйини учун амал қилади.
Бундан ташқари, тиззасидан жароҳат олган ҳужумкор ярим ҳимоячи Федерико Кьеза ҳам "Интер"га қарши ўйнамайди.
Шунингдек, ҳимоячилар Данило, Леонардо Бонуччи ва Алекс Сандролар сафга қайтишмади.
            Link            :         
                    Source                : La Gazzetta dello Sport
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments