"Ювентус" Кинни сотишга рози бўлди
30 jul 2019 19:45
News
"Ювентус" Кинни сотишга рози бўлди
«Ювентус» Мойзе Кинга «Эвертон» томонидан келиб тушган таклифга ижобий жавоб қайтарди, дея хабар беради Sky in Italy.
Инглиз жамоаси 19 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 27,5 млн. фунт ажратгани маълум бўлди. Қўшимча бонуслар ҳисобига ушбу сумма 36,6 млн.ни ташкил этиши кутилмоқда.
Манбага кўра, ҳужумчи яқин орада «скаузерлар» базасига етиб боради ва у ерда тиббий кўрикдан ўтади. Шунингдек, клублар ўртасидаги келишувда футболчини қайта сотиб олиш банди ҳам келтирилган.
19 ёшли италиялик форварднинг янги клубидаги ҳафталик маоши эса 52 минг фунтни ташкил этиши мумкин.
Мойзе Кин ўтган мавсум барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 7+1 кўрсаткичга эришди.
Link :
Source : Sky in Italy
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments