"Ювентус" жамоадан кетган Роналду ўрнига бомба трансфер тайёрламоқда
		
		15 dec 2021 19:04
        News	
	 
				 
				"Ювентус" жамоадан кетган Роналду ўрнига бомба трансфер тайёрламоқда
Ўтган ёзда "Юве" асосий юлдузини йўқотди - португалиялик голеадор Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаб, Англия Премьер-лигасига қайтди.
"Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби клубдан кетганидан кейин "кекса сеньорлар"да жиддий инқироз бошланди. Массимилиано Аллегри шогирдлари ҳужум чизиғида катта муаммоларни бошдан кечирмоқда. Жамоа А Серия доирасида сўнгги 17 учрашувида бор-йўғи 23 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳатто "Верона" ва "Болонья" ҳам туринликлардан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди.
Шу сабабли "Ювентус" ҳужум чизиғини кучайтириш ишларини бошлаб юборди. "Бавария" марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски клуб эътиборига тушган.

Олдинроқ поляк футболчиси Мюнхендаги фаолиятидан кейин Италияга кўчиб ўтиши мумкинлигини тан олганди.
Форварднинг "Бавария" билан шартномаси 1,5 йилдан кейин якунига етади. Роберт "Олтин тўп" учун овоз бериш натижаларига кўра, иккинчи ўринни эгаллади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments