Latest news

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Ютқаздингми, кўтар! МТЖ машғулотларидан фото мақола News

Ютқаздингми, кўтар! МТЖ машғулотларидан фото мақола

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг маҳаллий футболчилардан ташкил топган футболчилари машғулотга киришдилар.

Мазкур машғулотни ўз одатимизга кўра фото мақола сифатида эътиборингизга тақдим этамиз. 17:50да Миржалол Қосимов бошчилигида МТЖ вакиллар "ЖАР" стадионига кириб келишди. Ҳамкасбим Ҳасан Пирмуҳамедов ва Беҳзод Назаров билан бирга МТЖ вакилларини кутиб олган ҳолда уларни суратга тушира бошладик. Бироз ўтиб сафимизни Камолиддин Алимов тўлдирди. МТЖ формасини салобати юқори эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Ўз жамоаларида мана-ман деган рақибларга қарши майдонга тушадиган, МТЖга илк маротаба жалб қилинган футболчиларимиз орасида ўзларини ноқулай тутганлар ҳам бўлди. Қаддингизни уринг, келажак Сизларники ёшлар!

Агар олий лига ўйинчиларидан келиб чиқиб айтсак, кечаги таркиб мукаммаллик жиҳатдан анча яхши эди. Келажак учун улар орасига Аҳмедов, Ҳайдаров, Турсунов, Жепаров, Исмоилов, Нестеров, Насимов, Тожиев, Денисов ва Мусаев каби футболчиларимизни қўшиб шакиллантириб борсак ниятларимизга эришишимиз осон бўларди.

Машғулот бошланишидан аввал Миржалол Қосимов 10 дақиқа давомида янги келганлар учун МТЖни яқиндан таништирди. Шундан сўнг 4та гуруҳга бўлиниш лозимлиги айтилди. Барча ўз клубдоши билан гуруҳ бўлаётган пайти, мураббийлаимиз МТЖда гуруҳбозлик бўлмаслиги кераклигини такидладилаб ва гуруҳларни тенг тақсмладилар.

Аввалига "девор" (стенка) машғулоти ўтказилди. Сўнг теннисбол ўйналди. Мағлуб бўлган футболчилар эса ғалаба қозонганларни миндириб югурдилар. 

Игнатий Нестеров жароҳат олганлиги боис, МТЖ таркибида 4 нафар дарвозабон кўрикдан ўтяпти. Табиийки улар орасида асосий таркибга кириш учун Александр Лобанов ва Элдор Суюнов каби посбонларнинг имкониятлари юқори.


Эртага терма жамоамиз футболчилари иккига бўлинган ҳолда кичик учрашув ташкил этадилар.


Фото мақола муаллифи: Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика