Юрген Клопп: “Ёқилғи шаҳобчасида ўзимни ўзга сайёраликдек ҳис қиламан”
21 jun 2020 09:55
News
Юрген Клопп: “Ёқилғи шаҳобчасида ўзимни ўзга сайёраликдек ҳис қиламан”
“Мен бир нарсани тушунмайман: биз ёпиқ иншоотларда, магазинларда 15 июндан бошлаб ниқоб тақишни бошладик. Ваҳоланки бошқа мамлакатларда бу нарса беш ёки олти ҳафта илгари бошланганди. Агар сиз Германияда “маска”сиз магазинга кирмоқчи бўлсангиз, рухсат берилмайди. Фақатгина ниқоб билан сиз истаган жойда ҳаракатланишингиз мумкин. Сартарошхон ва бошқа жойларга ҳам шундай талаб қўйилган. Мен Англияда автомобилимга ёқилғи қўйиш учун шаҳобчага борганимда ўзимни ўзга сайёраликдек ҳис қиламан. Чунки бу жойда фақат мен ниқобда ва қўлқопда бўламан. Мен жамоат жойларида шу тахлит юришда давом этаман. Кимдир менга қачондир пандемия тугади деса, ўшанда ниқоб ва қўлқопсиз ҳаракатланишим мумкин”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.
Comments